Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Месси Гвардиолага: «Пул муҳим эмас, мен «Манчестер Сити»да ўйнашни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттирмоқчи.

Журналист Вероника Брунатининг хабар қилишича, аргентиналик футболчи «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиолага қўнғироқ қилган ва унинг жамоасига ўтиш истагида эканини айтган.

«Пул муаммо эмас. Мен "Манчестер Сити"да ўйнашни истайман», — деган Месси Гвардиола билан бўлган суҳбатда.

Таъкидланишича, футболчи рақобатбардош жамоага ўтиш ва совринлар учун курашишни истамоқда, бироқ ўз келажагини ортиқ «Барселона» билан қурмоқчи эмас.

Брунатининг ёзишича, «шаҳарликлар» Мессига «2+1» кўринишидаги шартнома таклиф қилади. Шунингдек, «Сити» келишувга бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезусни қўшиш ниятида.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Месси билан шахсий шартнома борасида деярли келишувга эришгани ва трансфер учун 100 миллион еврога қўшиб уч нафар футболчисини (Габи Жезус, Бернарду Сильва ва Эрик Гарсия) таклиф қилиши хабар қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:38, 28.08.2020.
Ўқилди: 10924 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик