Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Равшан Ҳайдаров: «Бу унвон бизга куч-ғайрат бағишлайди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Ўзбекистон У23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланиши эълон қилинди.

Ушбу қувончли хабардан сўнг, Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор, ватанимиз Мустақиллик байрами арафасида Президентимиз камтарона хизматларимни эътироф этиб, фахрий унвон билан тақдирлаганлари учун юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мазкур унвон – улкан ишонч ва масъулият деганидир. Бу халқаро майдонларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш, ўзбек спорти обрўсини юқори чўққиларга олиб чиқишга туртки бўлади.

Шунингдек, ушбу унвон ёш авлодни ватанга садоқат, она-юртга муҳаббат ҳисси билан тарбиялашда, уларни кучли ва истеъдодли футболчи бўлиб етишишида янада кўпроқ меҳнат қилишимизга куч-ғайрат бағишлайди.

Халқимизни мамлакатимиз истиқлолининг шонли санаси билан табриклайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!", — деди Ҳайдаров.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:59, 28.08.2020.
Ўқилди: 2810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.