Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 13-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шунқорлар" устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- “Навбаҳор” мен ўзим ишлаган жамоа. Мен фаолият юритган жамоалар ичида мен энг ҳурмат қиладиган жамоадир. Наманганлик мухлислар ғалабани хурсандчилик билан қабул қилишади. Мағлубиятдан кейин эса қаттиқ хафа бўлишади. Бугун “Навбаҳор” жуда қимматли олтинга тенг очколарни йўқотди деб ўйлайман. Жамоа Осиё Чемпионлар лигасига чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, наманганликлар яна ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишади.

- “Навбаҳор” кўп ўйинларда иккинчи рақамда майдонга тушаётганди. Шунинг учун биз ҳам бошида очиқ футбол намойиш этмаслика ҳаракат қилдик. Бу ғалабадан жуда хурсандман. Бу принципиал ўйин эди. Бугун барча йигитларга миннатдорчилик билдираман. Бу йигитларнинг барчаси Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашга муносиб деб ўйлайман. Бундай футболчилар билан фахрланаман.

- Олдинда иккита ўзгариш қилишни режалаштиргандик. Бу ўзгаришлар иккита ўйиндирки ўзини оқлаяпти. Ўйиндан олдин Мурод Холмуҳаммедовни асосий таркибда майдонга туширмоқчи эдик. Аммо у билан гаплашгач, таваккал қилишни истамадик. Унинг тажрибаси ҳали бизга кўп керак бўлади.

- Бошида ўз майдонимизда ўйнашни истгандик. Аммо марказлашган ҳолда ўйнашга келишиб олинганди. Шу боис йигитларга бор кучлари билан ўйнаш кераклигини айтгандим. Марказлашган чемпионат бизга омад келтирмоқда. Бундан ташқари, йигитларнинг тинимсиз меҳнатларининг натижасидир.

- Асосий вазифа жамоамизни аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиш эди. Рақобатбардош жамоа тузиб, мухлислар меҳрини қозониш эди. Аммо ҳозирги ҳолатда мақсадимиз янада юқори ўйинларни эгаллаш. Йигитларнинг ўзига бўлган ишончи бизга шундай мақсад қўйишимизга замин яратмоқда. “Навбаҳор”га кейинги баҳсларда омад тилайман.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 22:55, 28.08.2020.
Ўқилди: 1757 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.