Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Бухоро" - АГМК: превью

Баҳо:
+ | -

Август ойидаги ўзига хос "боксинг дэй" ва чемпионатнинг биринчи давра ўйинлари якунланиш арафасида.

АГМК иккинчи бор қайта тикланган чемпионатда қисқа фурсатда 3 учрашув ўтказиб, унда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. "Бухоро"га қарши ўйин 12 кун ичида ўтказилаётган 4-учрашувга айланади.

"Бухоро" - АГМК қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ушбу тўқнашувда ўзаро тенглик мавжуд. Жамоалар ҳозирга қадар ўтказилган 22 учрашувда тенг ҳисобда, яъни 9 маротабадан ғалабага эришишган. Қолган 4 баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати АГМК фойдасига: 35-25.

Айни пайтда Қосимов жамоаси 28 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Бўлажак ўйиндаги эҳтимолий ғалаба АГМКга тарихда илк бор биринчи давра ўйинларини мағлубиятсиз ўтказиш, мағлубиятсиз серия қайд этиш бўйича мутлақ рекорд қўйиш ва иккинчи давра олдидан эгаллаб турган 2-ўринни янада мустаҳкамлаш имкониятини беради.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 00:56, 29.08.2020.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик