"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски журналистнинг "Олтин тўп" ҳақидаги саволига жавоб берди. Польшалик ҳужумчи ўз номзодини маъқуллади. Маълумот учун, бу йил "Олтин тўп" берилмайди.
«Бу йил «Олтин тўп»ни кимга берган бўлардим? Ўзимга", — деди Левандовски.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи ушбу мавсумда барча турнирларда "Бавария" сафида 55 та тўп киритди.