Германиялик футболчиси Лерой Сане «Манчестер Сити»дан «Бавария»га қандай кўчиб ўтгани ҳақида фикр билдирди.
Лерой Сане «Бавария» клубига июль ойининг охирларида 55 миллион евро эвазига "Бавария" клубига таркибига келиб қўшилганди. Футболчи «Манчестер Сити» клубида ўйнаб, ўсишга эришишида Хосеп Гвардиола катта роль ўйнаганини тан олди.
«Позицион ўйинда, бутун ўйин тасаввурида, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ва тактик ҳатти-ҳаракатларда ҳам — Гвардиола мени қайта дастурлади.
Бу бизни ўйлантирадиган оддий ҳаракатлар. Аммо улардан фойдаланганда, Гвардиоланинг нақадар ҳақлигини тез англайсиз. У футболни осонлантиришга ёрдам берди.
У берган маслаҳатлар жуда фойдали, бу ўйинни тезроқ ва самаралироқ қилади. Тактика — у учун жуда муҳим омил», — деди Сане.