Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Англия суперкубоги. «Ливерпуль» нима учун ютқазди?

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг мағлубиятига (дурангига) ҳайрон бўлмадим. Натижа тасодиф эмас, «Арсенал» ҳисобда олдинга чиқиб олгунча, рақибга имконият бермаётганди, фақат иккинчи таймнинг ўрталарида ташаббус Клопп жамоасига ўтди, охирида эса, яна «Арсенал» яхши ўйнади - натижага мос бўлган тенг ўйин.

Ҳайрон бўлмаганим, «Ливерпуль» ҳали ҳам «Арсенал», «Челси» ёки «Юнайтед»дан бир бош баланд жамоадир, тўғри, лекин янги мавсумда уларга осон бўлмайди. «Ливерпуль»нинг вазифасини осонлаштирган асосий фактор — турнир жадвалидаги 20 очколик запас эди. Рақибга очко зарур, «Ливерпуль» эса, жуда кўп сет-бол, яъни, хато қилиш имкониятига эга ҳолда, босимсиз ўйнайверган. Бу катта устунлик.

Масалан, рақиб билан тенг имкониятда ва шароитда бўлган пайтдаги ўйинларга қаранг:

Лига кубогида 0:5 мағлубият, лекин майли, ёшлар ўйнагани учун қўшмаймиз.

Англия кубогида «Челси»дан мағлубият.

ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Наполи»дан мағлубият бор.

Плей-оффда «Атлетико» билан дуранг ва мағлубият.

Бугун «Арсенал»...

Айтмоқчиманки, «Ливерпуль» ютиш шарт бўлган ўйинларда буюртма асосида ғалаба қозониб кетаверадиган, баркамол жамоа эмас. У даражада. Айниқса, йилнинг иккинчи ярмида. Фақат турнир жадвалидаги устунлик уларни босимдан халос қилиб, ғалабали серияни хотиржам босиб ўтишга шароит яратганди, балким.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:14, 29.08.2020.
Ўқилди: 5496 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик