"Тоттенхэм" клуби расман "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Мэтт Доэрти билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "шпорлар" расмий сайти хабар тарқатди.
Футболчи лондонликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади. Шартноманинг молиявий томонлари ошқор қилинмади.
Transfermarkt портали "Тоттенхэм" футболчи учун 18,5 миллион евро тўлаганлиги ҳақида ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Доэрти ўтган мавсум 36та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ҳамда шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.