«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович "россонери" билан шартнома имзолагани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ўзимни ҳамиша «Милан»нинг бир қисми деб ҳисоблаганман, ҳаттоки бошқа жамоаларда ўйнаганимда ҳам. «Россонери» доимо менга нисбатан яхши муносабатда бўлган. «Милан»га илк марта келганимда ўзимни бахтли ҳис қилганман. Ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қиламан.
Мен 11-рақамли футболкани танладим. Чунки «Милан» мухлислари мени шу рақамли орқали танишган. 21-рақамда ўзимни аввалги Ибраҳимовичдек ҳис қилмагандим. Аввалгидек Златан бўлиш учун мен унга ушбу рақамни танладим.
Мен бу ерга «Милан»ни ўзига муносиб даражага кўтариш учун келдим. Олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Биз бор кучимиз билан ишлашимиз керак, лекин сўнгги 6 ой шуни кўрсатдики, ўз мақсадимизга эришиш учун «Милан»да барча хислатлар бор.
Аммо ҳеч қандай совринни қўлга киритмаганимизни унутмаслик керак. Мен учун энг муҳими — ғалаба қозониш. Ушбу мавсумда биз соврин қўлга киритишимиз керак», — деди Ибраҳимович.