«Барселона» ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳужумчи Луис Суарес ва ярим ҳимоячи Артуро Видални сотиб юбориш ниятида.
Иван Ракитичнинг «Севилья»га ўтиши аниқ бўлгач, каталон клуби учун Суарес ва Видалнинг трансфери асосий мақсадга айланди, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo журналисти Францэск Агилар.
«Барселона» Суаресни «Ювентус»га, Видални эса «Интер»га сотиш истагида.
Шунингдек, «кўк-анорранглилар» марказий ҳимоячи Самюуэль Умтитини ҳам трансферга қўйган, бироқ ҳеч қайси клуб футболчининг юқори маоши сабаб унга қизиқиш билдирмаяпти.
Уругвайлик форвард Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Видаль ҳисобида эса 33 ўйинда 8 та гол ва иккита ассист бор.