Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Расман. «Арсенал» Габриэль билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

"Лилль" ҳимоячиси Габриэль Магальяйнс "Арсенал" сафига ўтди. Бу ҳақда лондонликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Бразилиялик марказий ҳимоячи "канонирлар" билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. ОАВда тарқатилган хабарга кўра, унинг трансфери "Арсенал" учун 26 миллион еврога тушди. 22 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 6-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Габриэлнинг тақдимот маросими онлайн режимда ўтказилди. Шунингдек, ушбу тадбирда жамоанинг бразилиялик бошқа футболчилари — Давид Луис ва Виллиан ҳам иштирок этишди.

Габриэль 2017 йилнинг январь ойидан буён "Лилль" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Якунланган мавсумда у 34та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:18, 01.09.2020.
Ўқилди: 5138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик