«Барселона» янги бош мураббийи Роналд Куман жамоадаги тартиб-интизомни кучайтиришга қарор қилди.
Энди футболчилар клуб базасига машғулот бошланишидан бир соат олдин етиб келишлари керак, дея хабар тарқатди Sport.es.
Манбага кўра, бундай қоида "кўк-анорранглилар"нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола пайтида ҳам мавжуд бўлган. Аммо Эрнесто Вальверде ва Кике Сетьен пайтига келиб клубдаги интизом сустлашиб кетган эди.