Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Лаутаро қолади!

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Барселона”га ўтиш фикридан қайтди.

CDSнашри берган маълумотларга қараганда, Лаутаро Месси билан боғлиқ вазият сабабли Каталонияга кўчиб ўтиш фикридан тўлиқ воз кечган ва ҳатта клуб билан янги шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталония клуби Мартинес учун 97 миллион евро сарф этмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

“Фулҳем” Траорега кўз тикди

 

“Лион” клуби ярим ҳимоячиси Бертран Траоре фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин. Бундан 3 йил илгари “Челси” шарафини ҳимоя қилган футболчи учун борасида “Фулҳем” расмий таклиф билан чиққан.

“Sky Sports” нашрининг маълум қилишича, ушбу трансферни шахсан Скот Паркер клуб раҳбарларидан талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Фулҳем”дан ташқари, “Лестер” ва “Эвертон” клублари ҳам Траоре борасида расмий таклиф билан “Лион”га муржаат этган.

Aстов Вилла”га киппер керак

 

Бирмингемнинг “Aстон Вилла” клуби тез орада “Манчестер Юнайтед” посбони Серхио Ромеро билан шартнома имзолаши мумкин.

“The Athletic” нашрининг маълум қилишича, Дин Ҳендерсоннинг ортга қайтиши муносабати билан, аргентиналик дарвозабон ишсиз қолиб кетиши аниқ бўлиб улгурди. Шу сабабли, клуб 33 ёшли кипперни трансферга қўяди.

Манбанинг маълум қилишича, “қизил иблислар” ўз дарвозабонини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Гарсия шошилмаяпти

 

Aнглиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Эрик Гарсия фаолиятини Испанияда давом эттириш борасида бош қотирмоқда.

Клуб билан ўртадаги шартнома 2021-йилда ўз якунига етишига қарамай, Гарсия ўзининг сўнгги мавсумини ҳам Пеп Гвардиола қўл остида ўтказмоқчи.

Маrcа нашрининг маълум қилишича, футболчи қийин паллаларда “Барселона” сафига бориб қўшилмоқчи эмас. Шу сабабли, яна бир мавсум “Шаҳарликлар” сафида қолишга қарор қилган.

Смоллинг “Рома”га керакми?

Трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган Крис Смоллинг тез орада “Рома” билан шартнома имзолаши мумкин.

Журналист Никола Скири берган маълумотларга қараганда, “бўрилар” ҳимоячи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Унга кўра, инглиз ҳимоячисига маоши 1 миллион евро қилиб белгиланган 3 йиллик шартнома таклиф этилган.

Манбанинг маълум қилишича, “Рома” ҳимоячи учун “Манчестер Юнайтед”га 12-18 миллион евро аторофидаги сумма таклиф этмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:16, 03.09.2020.
Ўқилди: 11816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.