Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Месси: «Барселона»дан кетиш ҳақида айтганимда, бутун оилам йиғлади» (эксклюзив интервью)

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Goal.com нашрига эксклюзив интервью бериб, сўнгги кунлардаги ҳиссиётлари борасида "ёрилди".

Оиладагиларнинг муносабати ҳақида
«Мен "Барселона"ни тарк этишга қарор қилганим ҳақида хотиним ва болаларимга айтганимда, ҳақиқий драма юзага келди. Бутун оилам йиғлади. Фарзандларим Барселонадан кетишни, бошқа мактабга ўтишни исташмади.

Нима учун кетмоқчи эди?
Аммо мен юқори савияда ўйин намойиш этадиган жамоада тўп тепишни, совринлар ютишни, Чемпионлар лигасида рақобатбардош жамоада ўйнашни истадим. Бу мусобақада ғалаба қозониш ёки ютқазиш мумкин. Чунки, бу қийин турнир, аммо рақобатлашиш керак. Ҳеч бўлмаса, шарманда бўлмаслик учун ҳам курашиш керак. Рим, Ливерпуль, Лиссабондаги воқеалар эса... Буларнинг барчаси мени ўз қарорим борасида ўйлаб кўришга мажбур қилди.

Жамоадан хотиржам кета олишим мумкинлигига ишончим комил эди. Президент менга ҳамиша мавсум сўнгида кетиш ёки қолиш масаласини ўзим ҳал қилишим мумкинлигини таъкидлаб келди. Энди эса улар 10 июнь санасига ёпишиб олишди. Бу пайтда эса биз Ла лигада иштирок этаётган эдик. Коронавирус пандемияси бутун мавсумни ўзгартириб юборди.

Шунинг учун мен клубда қолмоқчиман. Президент менга клубдан кетишнинг ягона йўли 700 миллион евро тўлаш керак эканини айтди. Бунинг эса иложи йўқ.

Судлашиш ҳақида
Жамоадан кетишнинг яна бир йўли мавжуд эди — клуб устидан судга мурожаат қилиш. Аммо мен ҳеч қачон бундай қилмайман. Чунки мен бу клубни севаман. У менга кўп нарса берган. Бу клуб — менинг ҳаётим, десам ҳам бўлади. Мен бу ерда ўз ҳаётимни йўлга қўйдим. "Барса" менга барча нарсани берди, мен клубга боримни бердим. "Барселона" устидан судга шикоят қилиш фикри ҳеч қачон хаёлимга келмаган.

Фарзандларининг муносабати ҳақида
"Матео ҳали ёш. У бошқа жойга кўчиб кетиб, бошқа мамлакатда яшаш нима эканини тушунмайди.

Тьяго — каттароқ. У телевизор орқали баъзи хабарларни эшитгани учун мендан сўради. Мен унинг билишини истамагандим. У эса менга кескин оҳангда "Ҳеч қаёққа кетмаймиз", деди. Такрорлайман, бу оғир бўлди.

Мен Барселонани яхши кўраман. Бу ердан яхшироқ жойни топа олмайман. Шунга қарамай, мен қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгаман. Янги мақсадлар сари интилмоқчи эдим. Кейинчалик эса яшаш учун Барселонага қайтишим мумкин эди. Бунинг учун менда барча шароит бор эди.

Оилам, фарзандларим бу ерда улғайишмоқда. Кетиш истагидан ёмонроқ ҳиссиёт йўқ. Ўйлашимча, бу нарса менга, клубга ва барчага яхши бўларди. Хотиним қалбда оғриқ билан мени қўллаб-қувватлади", — дея ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди Лео Месси.

Аргентиналик футболчи энди Роналд Куман бошчилигидаги жамоа машғулотларига қўшилади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Манба: goal.com
Киритилди: 22:07, 04.09.2020.
Ўқилди: 10397 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.