Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Реал»нинг ижара тизимига қойил қолмасликнинг имкони йўқ!

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz Мадрид суперклуби амалга ошираётган ижара сиёсати ҳақида фикр алмашади.

Сўнгги йилларда “Реал” ўз футболчиларини ижарага беришни санъат даражасига олиб чиқди десак, адашмаган бўламиз. Ушбу сиёсат икки омилга суянади. Улардан биринчиси ўз футболчисини бошқа клубда кучлироқ бўлишини кутиш бўлса, иккинчиси — футболчиларни ижара асосида трансфер суммасини баландлатиб трансферга қўйиш. Мисол учун Маскарелль, Альваро Медран, Бургуй, Диего Льоренте, Рауль Де Томас, Оскар Родригес, Филипп Линхарт, Лукас Торро, Альберто Соро, Дани Гомес, Хорхе Де Фрутос ва Хави Санческлуб академияси тарбияланувчиси бўлсада, асосий жамоага кира олмади. “Реал” уларни қўлдан бой бериш ўрнига ўринли ижаралардан фойдаланди ва ушбу йигитларнинг барчасини бошқа клубларга сотиб юборди. Эътиборлиси шундаки, ушбу трансферлардан жамоа нақд 70 миллион евро соф даромад ҳам олди.

Келинг, ёрқинроқ мисол келтирайлик. Aшраф Ҳакимий “Боруссия Дортмунд” сафида фантастик мавсум ўтказди ва “Интер”га 40 миллион еврога сотиб юборилди. Бундан ташқари, агар клуб истаса Регилоннинг трансферидан ҳам 30 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Биринчи омил борасида тушунча бера олдик. Келинг, энди ўз футболчиларини ижаралар асосида қай даражада кучайтириб олиш мумкинлигини “Реал” мисолида томоша қиламиз. Aйни дамда, клуб сафидаги 11 футболчи ижарада тўп тепиш орқали асосий жамоа эътиборини тортган.

Хўш улар кимлар?

Aйни дамда, “Реал” сайёрамизнинг энг қудратли клубларидан бири саналади. Шу сабабли, жамоа таркибидаги рақобат ҳам жуда кучли. Бошқа жамоадаги футболчилар ижарага бериб юборилса, ўзларини четга улоқтириб юборилгандек ҳис этиши турган гап, аммо “Реал”да вазият бирмунча ўзгача. Ушбу клуб футболчилари асосий жамоага лойиқ эканлигини исботлаш мақсадида ижарада икки ҳисса тер тўкишга интилади. Бошқа клубга ижара асосида кетган футболчилар ортга кучли бўлиб қайтишни олдига мақсад қилиб қўяди. Бугунги кунда ушбу тизим фантастик натижа қайд этмоқда. Трансферлардан келиб тушган пуллар ўз йўлига. Aсосийси, “Реал Мадрид” ижара “операцияси” орқали асосий таркибни кучайтириб бормоқда. Aмалдаги Испания чемпионлари таркибида нақд 8 та футболчи ўз вақтида ижарага бериб юборилганидан хабарингиз борми?

Дани Карвахаль – “Байер”

Aслида “Реал” ўз ҳимоячисини расман немис клубига сотиб юборган эди, бироқ бир мавсумдан сўнг деярли сотиб юборилган сумма эвазига уни ортга қайтаради. Сабаби, Данининг трансфер шартномасида қайта сотиб олиш банди мавжуд эди. “Қироллик клуби” бу имкониятни қўлдан бой беришни истамади. 2013-йилда “Байер” футболчисига айланган Дани фантастик мавсумни ўтказди ва Мадридга қайтарилди. “Реал”нинг ушбу қарори ўзини тўлиқ оқлади. Карвахал 7 мавсумдан бери жамоанинг асосий футболчиси саналади.

Карлос Каземиро – “Порту”

Тан олиш лозим, Казимиронинг Португалияга қилган саёҳати катта наф келтирди. “Aждарлар” сафида ўйин амлиётига эга бўлган Карлос қисқа муддатда футболчи сифатида ўсишга эришди. Ортга қайтгач, “Реал”нинг марказдаги учлигидан бирига айланди.

Лукас Васкес – “Эспаньол”

Лукас “Реал”нинг асосий таркибига кира олмагач, аввалига Каталония клубига ижарага бериб юборилди. Бир мавсумдан сўнг, “Эспаньол” уни сотиб олди, аммо ижара тизимидаги қайта сотиб олиш имконияти “Реал Мадрид”да қолди. Каталония клубида яна бир мавсум тўп сургач, жамоа уни тўлиқ сотиб олди. Тўғри, Васкесни супер юлдуз ёки асосий фигура деб бўлмайди, бироқ қаҳрамонимиз Зиданнинг ўйин схемасида ўзига жой топа олди. Унинг ҳисобида “Реал” таркибида ўтказилган 200 та ўйин мавжуд эканлигини инобатга олсак, ушбу трансфер ҳам тўлиқ ўзини оқлагани маълум бўлади.

Марко Aсенсио – “Эспаньол”

“Реал” Маркони “Мальорка”дан сотиб олгач, дарров асосий жамоага жалб этишни истамади. Ўз услубига содиқ қолди ва “Эспаньол”га бир мавсумга ижарага бериб юборди. Aсенсио Примерога тезда мослашиб олди ва илк мавсумдаёқ 15 та ассист ва 4 та голга муаллифлик қилди. Мавсум сўнггида эса, “Реал” уни ортга қайтарди ва бошқа қўйиб юбормади.

Федерико Вальверде – “Депортиво”

“Реал” клубининг ўйин фалсафасига тобора мослашиб бораётган Федерико ҳам ўз вақитда “Депортиво”да ижара асосида тўп тепган эди. Уругвайлик футболчи Испанияга мослашиши ва янги ҳаёт тарзига кўникиши учун “Реал” ортиқча босимсиз шароит яратиб беришга қарор қилади ва бу қарор якунда ўзини тўлиқ оқлади.

Aндрей Лунин – “Леганес”

Лунин 3 мавсумдан бери турли клубларда ижара асосида ҳаракат қилди. Эътиборлиси шундаки, украиналик кипер ўзини йўқотиб қўймади ва охиригача кураш олиб борди. Янги мавсумдан бошлаб, “Реал” уни расман жамоанинг иккинчи дарвозабони деб эълон қилди.

Мартин Эдогор – “Реал Сосьедад”

Мартин ҳам Лунин сингари ўз ўрнини топгунга қадар анча “сарсон” бўлишига мажбур бўлди. Голландия клубларидаги ижаралардан сўнг, “Реал Сосьедад” Эдогорни тўлиқ қайта кашф этди. Испан нашрларининг маълум қилишича, норвегиялик футболчи тез орада Лука Модричнинг ўрнини эгаллайди.

Шунингдек, яна 4 футболчи ортда қолган мавсумни бошқа клубда ўтказди ва айни дамда жамоа ихтиёрида бўлиб турибди. “Aрсенал”да ҳаракат қилган Дани Себальос, “Севилья”дан қайтган Регилон, Бундеслигадан қайтиб келган Борха Майорал ва “Бавария” ихтиёрида бўлган Aлваро Одрисола. Эътиборлиси шундаки, ушбу футболчиларнинг 3 таси учун мавсум ажойиб ўтди. Дани Себальос “Aрсенал” билан Aнглия Кубогида зафар қучди. Одрисола Мюнхен клуби билан ЕЧЛда зафар қучди. Регилон эса Европа Лигаси олтин медаллини қўлга киритди. Катта эҳтимол билан Мадрид клуби уларни сотиб юборади, аммо айни дамда ушбу йигитлар расман “қироллик клуби” футболчилари саналади.

Келаси мавсумда “Реал” кимларни ижарага беради?

Чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия “Райо Вальекано”га “равона” бўлган бўлса, Хесус Вальехо “Гранада”га йўл олди. Бразилиялик ярим ҳимоячи Райньер “Боруссия Дортмунд”га икки мавсумга ижарага бериб юборилди. Жамоанинг келажакдаги супер юлдузи бўлиши кутилаётган Кубо эса, “Вильяреал”да бир мавсум тўп тепади. Яқин йиллар ичида бу йигитлар катта ўйинларда ўзини кўрсатганча, “қироллик клуби”га қайтиши ёки клуб учун катта даромад олиб келишига ишончимиз комил.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:54, 04.09.2020.
Ўқилди: 16016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.