Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Коутиньо қоладими?

Испаниянинг таниқли нашри “Маrcа” Коутиньонинг келажаги ҳақида расмий маълумот бермоқда. Унга кўра, бразилиялик футболчининг ҳизматларига Рональд Куман жиддий қизиқиб қолган ва жамоа уни ўз сафида олиб қолади.

Манбанинг маълум қилишича, “Барселона” фақат клублардан бири 100 миллион евро таклиф қилсагина ўз қарорини ўзгартириши мумкин.

Эсалтиб ўтамиз, ортда қолган мавсумда Филипе 38 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та голга муаллифлик қилди.

Силва AПЛда?!

Португалиянинг “Порту” клуби футболчиси Фабио Силва фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин.

18 ёшли супер иқтидор эгасининг ҳизматлари билан “Вулверҳемптон” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

Клуб тинейжер учун 40 миллион евро сарф этишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “аждарлар” айни дамдаги молиявий вазиятдан чиқиб кетиш учун ўз футболчиларини сотиб юборишга қарор қилган.

Санчо қоладими?

Дортмунднинг “Боруссия” клуби вингери Жейдон Санчонинг бошқа клубга ўтиши тобора қийинлашиб бормоқда.

“Daily Mail” нашрининг маълум қилишича, Санчонинг “Манчестер Юнайтед” билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолган. Бунга сабаб сифатида Санчо ва унинг агенти томонидан жуда катта тавон пули ва турли бонуслар талаб этилаётгани маълум қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вингер “Челси” ва “Ливерпуль”нинг таклифини ҳам молиявий сабаблар учун рад этган эди.

Кавани “Ювентус”да?!

Таниқли “Sky Sport” нашрининг маълум қилишича, Эдинсон Кавани “Ювентус” билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

Манбанинг маълум қилишича, Aндреа Пирло уругвайлик ҳужумчини ўз сафида кўришни истамоқда.

Италия нашрларининг маълум қилишича, Турин супер клуби агар Луис Суаресни қўлга кирита олмаса, бор эътиборини айнан Эдинсон Каванига қаратади.

Хави Мартинес қайтмоқда

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси универсал футболчиси Хави Мартинес фаолиятини Испанияда давом эттириши аниқ бўлиб улгурди.

“Маrcа” нашри берган маълумотларга қараганда, тажрибали футболчи “Aтлетик Билбао” билан икки йиллик шартномага имзо чекади.

Эслатиб ўтамиз, таниқли трансфермаркет портали испанни 13 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:50, 06.09.2020.
Ўқилди: 10602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.