«Челси»нинг уэльслик ҳимоячиси Итан Ампаду фаолиятини «Шеффилд Юнайтед» клубида давом эттирадиган бўлди, дея хабар тарқатмоқда клуб расмий сайти.
Томонлар ижара муддатини бир йилга келишишган.
Якунига етган мавсумда Ампаду «Лейпциг» клубида ижара асосида ўйнаганди. У Бундеслигада бор-йўғи 3 та учрашувда майдонга тушди.