Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
Бугун қизиқарли ўйиннинг шоҳиди бўлдик. Баҳс давомида "Пахтакор" ўзи яратган барча вазиятлардан фойдалана олди. Биз эса имкониятларимизни кўкка совурдик. Биринчи голгача ҳеч қандай хавфни сезмадик. Тенг кураш кечаётганди. Аммо голдан кейин кўп нарса ўзгариб кетди. Биз стандарт вазиятларга кўпроқ эга бўлдик: жарима зарбалари, бурчак тўплари. Лекин уларнинг биронтасидан натижа чиқаролмадик. Демак шу борада кўпроқ ишлашимиз керак экан.
Навбатдаги учрашувга тайёрланишимиз учун бизда вақт кам. Тақвим тиғиз. Ишлашда давом этамиз. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман ва халқаро майдонда омад тилаб қоламан. Бошқа гап йўқ.
Шаҳбоз Убайдуллаевни терма жамоа ихтиёридан микро жароҳат билан қайтди. Уни аввалига майдонга туширишни хохламагандим. Аммо у "Пахтакор"га доимо у ноқулай ҳужумчи бўлганлиги боис фикримизни ўзгартирдик. Туширмасак бўларкан, у баҳсга киришиб кета олмади. Балки, бу менинг хатоимдир. Эътибор берган бўлсангиз фақат иккинчи бўлимда эмас, биринчи бўлимда ҳам бизда стандарт вазиятлардан гол уриш учун имконият юзага келди. Юқорида ҳам айтдим, яна қайтарман рақиб вазиятлардан фойдаланди биз эса йўқ. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Эҳтимол руҳият билан боғлиқдир,- дейди Шипилов.