«Барселона» ҳужумчиси Луис Суареснинг келажаги номаълум бўлиб турибди.
"Diario Sport" тарқатган хабарга кўра, уругвайлик футболчи «Ювентус»га ўтишга у қадар яқин эмас. Ўйинчи таклиф ҳақида ўйламоқда, аммо ҳали якуний қарорга келмади.
Суарес «Юве»га ўтиш тўғри қадам эканига шубҳа билан қарамоқда. Шу боис, туринликлар билан шартнома имзолаш масаласини кечиктирмоқда. Чунки, мазкур шартнома унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкин. У хато қилишдан қўрқмоқда.
Маълумотларга қараганда, «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне 33 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Аммо мадридликлар Суарес борасида ҳали расмий таклиф юборишмади.