Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Дерби: «Металлург» — АГМК (превью)

Баҳо:
+ | -

2020 йилги футбол мавсуми АГМК учун азалий рақиб саналган Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўйин орқали бошланганди. Мавсумнинг қоқ ярми ўтди ва жамоа иккинчи давра старти арафасида.

Суперлиганинг 14-турида турида АГМК Бекободда «Металлург» меҳмонига айланади.
Бу тўқнашув жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро 26-беллашуви бўлади. Тошкент вилояти дербисида АГМК ва "Металлург" чемпионат доирасида 25 маротаба тўқнаш келган. Ўтказилган учрашувларда 11 ғалаба АГМК ҳисобига, 11 ютуқ "Металлург" номига ёзилган. Қолган 3 беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 47-46, жамоамиз фойдасига.

Умумий ҳисоб-китобга кўра, АГМК ва "Металлург" барча мусобақаларда жами 29 маротаба тўқнаш келган ва унда АГМК 12 ғалаба, "Металлург" 13 ғалаба ва қолган 4 беллашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Суперлиганинг 14-тури доирасидаги АГМКнинг эҳтимолий ғалабаси жамоамизга ушбу қарама-қаршиликнинг чемпионат тарихидаги кўрсаткичини яхшилайди ва ғалабалар сони бўйича "Металлург"дан ўзиб кетиш имкониятини беради. Шунингдек, эҳтимолий ғалаба барча мусобақалардаги умумий кўрсаткич бўйича ҳисоб-китобни тенглаштиради.

Айни пайтда жамоамиз мусобақа жадвалида 29 очко билан 2-ўринда, «Металлург» эса 22 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Учрашув 12 сентябрь куни соат 19:00да Бекободдаги ўйингоҳда бошланади.

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 01:10, 11.09.2020.
Ўқилди: 2443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5841]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5512]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3752]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3287]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2737]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2678]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2636]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2618]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2290]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2002]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик