"Лилль" "Ньюкасл"нинг ярим ҳимоячи Бубакари Сумаре борасидаги таклифини рад этди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "Ньюкасл" 21 ёшли футболчи учун 35 миллион евро ва яна бонус тўловларини таклиф қилди, аммо клуб рад жавобини олди.
Маълумот учун, Сумаре 2020/21-йилги мавсумда "Лилль" сафида 1 та ўйин ўтказди.
Transfermarkt.com футболчининг нархини 24,5 миллион еврога баҳоламоқда.