Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Миржалол Қосимов: «Омад бугун «Металлург» тарафда бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-тур доирасидаги баҳсда АГМК Бекободда "Металлург" меҳмонига айланди ва мавсумдаги биринчи мағлубиятни қарши олди. Ўйиндан кейин Миржалол Қосимов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Дербига хос қизиқарли ўйин бўлди. Бугун омад "Металлург"га кулиб боқди. Чунки биринчи таймда ҳам, гол ўтказгандан кейин ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин гол бир кирмаса қийин экан. "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мен бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ. Уларнинг кўрсатган ўйинидан хурсандман. Улар баҳс сўнггига қадар охирагача курашишди. Футболда ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён юради. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бугунги футбол учун миннатдорчилик билдириб қўйдим. Чунки уяладиган ўйин қилишгани йўқ. Футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Суҳроб Султонов ва Сайдулло Раҳматов коронавирус чиққани туфайли бугунги ўйинда нафақат майдонда, балки қайдномадан ҳам ўрин олишмади. Улар изоляция қилинган. АГМКда ярим жамоадан кўпроғи мазкур касалликдан ўтиб бўлишди.

Ҳужумчиларнинг самарадорлиги пастлиги? Учта ҳужумчига 4та гол? Бу албатта кам. Биз имкон қадар учала ҳужумчимиз хизматидан фойдаланяпмиз. Бугун ҳам уларда гол уриш учун имконият пайдо бўлганди. Ишлаяпмиз. Албатта ҳужумчиларнинг голли кўрсаткичи паст.

Ҳожимат Эркиновнинг кетиши? Бизда Ҳожимат Эркинов ижарада асосида ўйнарди. "Пахтакор" клуби уни ортга қайтарди. Унинг йўқлиги жамоамиз ўйинига катта таъсир қилди, демаган бўлардим. Албатта бизда яхши ўйнаб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Иқтидорли футболчи. "Пахтакор" ОЧЛ учун Эркиновни ортга қайтарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор"га ва Ҳожимат Эркиновга индинга рестарт оладиган ОЧЛда омад тилайман", — дея ўз фикрларини билдириб ўтди Миржалол Қосимов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 21:29, 12.09.2020.
Ўқилди: 2383 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.