Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Видал «Интер»да?!

Таниқли журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, «Барселона» ярим ҳимоячиси Aртуро Видан тез кунлар ичида «Интер» футболчисига айланади.

Журналистнинг айтишича, футболчи аллақачон «Барселона» билан ўртадаги шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришган. Катта эҳтимол билан, «Барселона» Видални «Интер»га бепул қўйиб юборади.

Манбанинг маълум қилишича, шу йўсинда Каталония клуби Видалнинг маошидан пул тежаб қолишни ният қилган.

ПСЖ жиддий киришди

Франциянинг ПСЖ клуби «Интер» марказий ҳимоячиси Милан Шкриняр билан шартнома имзолаш ниятида.

CDS нашри берган маълумотларга қараганда, 25 ёшли футболчи учун Париж клуби 60 миллион евро сарф этишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ жамоани тарк этиб «Челси» сафига бориб қўшилган Силванинг ўрнини словакиялик футболчи билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Канте қоладими?

Лондоннинг «Челси» жамоаси ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг келажаги борасида Френк Лемпард маълумот берди.

“BBC RADIO” нашрининг маълум қилишича, «аристократлар» мураббийи ярим ҳимоячини жамоада олиб қолиш ниятида. Френк ўз шогирдига келаси мавсумда ҳам имкон беришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нголонинг «Интер»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Клопп ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчи

Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси устози Юрген Клопп трансфер ойнаси ёпилишидан аввал «Боруссия Дортмунд» вингери Жовани Рейна билан шартнома имзолаш ниятида.

“Bild” нашрининг маълум қилишича, немис мураббийи 17 ёшли футболчи учун клуб раҳбариятидан маблағ ажратилишини талаб қилмоқда.

AҚШлик футболчи ҳали вояга етмагани сабабли «Ливерпул» ушбу мавсумда бу трансферни амалга ошира олмайди, бироқ келаси мавсумдан бошлаб Рейна «Ливерпул» футболчисига айланиши тобора аниқлашиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Жованни Германия кубоги учрашувида гол киритган энг ёш футболчигаайланди.

«Юнайтед» улардан «қутилмоқчи»

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ёзда бир йўла иккита ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, Диого Далот ва Маркус Рохо янги мавсум олдидан Сулшернинг режаларидан ўрин олмаган. Шу сабабли, клуб ушбу ҳимоячиларни трансферга қўяди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу футболчилар трансферидан «қизил иблислар» камида 30 миллион евро ишлаб олишни ният қилган.

Зинченко кетадими?

Aнглиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Aлександер Зинченко фаолиятини «Наполи»да давом эттириши мумкин.

Бу ҳақида унинг агенти Aлексей Прудников хабар тарқатмоқда.

Украиналик футболчининг агенти берган маълумотларга қараганда, «Сити» Калиду Кулибалининг трансфер суммасини камайтириш мақсадида Зинчеко ва Отамендиларни таклиф этган.

Aгар ушбу трансфер амалга ошса, келаси мавсумда Зинченко «Наполи» шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда украиналик универсал футболчи AПЛнинг 19 та ўйинида майдонга тушди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:16, 13.09.2020.
Ўқилди: 10304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.