Ушбу рукнимиздаги тарихий суратлар билан таништиришда давом этамиз.
1949 йил. «Саутгемптон» устози шогирдларига тактик кўрсатмалар бермоқда.
1999 йил. «Лацио» жамоасининг асосий юлдузлар. Кристиан, Синиша ва Роберто! Уларнинг иккитаси келажакда кучли мураббий бўлиб етишади. Виери эса, айни дамда Италия спорт каналида экспер сифатида фаолият олиб бормоқда.
Германия футболининг афсонаси Герд Мюллер ва унинг турмуш ўртоғи Урсула
«Лестер»нинг аввалги стадиони – «Филберт Стрит»ни эколагик тоза арена дейишга тил бормайди…
2001 йил. УЕФA кубоги финал остонасида «Ливерпул» «Рома»ни синовдан ўтказган эди. Таркибида Тотти бўлишига қарамай, «бўрилар» ёш Оуэннинг иккита голи олдида ожиз қолади.
1989 йил. «Сити» азалий рақиби «Манчестер Юнайтед» дарвозасига 5-голни киритди. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганида, таблода 5:1 натижаси порлаб турган эди.
1925 йил. «Хаддерсфилд» дарвозабони Уилям Мерсер сира бахтли инсонга ўхшамайди…
1999 йил. УЕФA чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «Манчестер Юнайтед» мухлислар қуршовида «оқиб келмоқда»…
1987 йил. Португалиянинг «Порту» клуби Европа Чемпионлар кубогини ортиқча муаммосиз қўлга киритади. Бу ишда мураббий Aртур Жорженинг ҳизматлари улкан. Ушбу суратдаги энг қалин мўйлов эгаси, кейинроқ катта ареналарда кўринмай қолди, бироқ уни «аждарлар» мухлислари яхши эслаб қолишган.
1997 йил. Aргентина ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида зафар қучди. Таркибдаги деярли 90 фоиз футболчи кейинчалик Европанинг топ клублари шарафини ҳимоя қилди. Ушбу суратдаги (Диего Пласенте, Хуан Рикелме, Бернардо Ромео, Пабло Аймар ва Эстебан Камбяссо) футболчилар ҳам шулар жумласидан.
80 йиллар охири. Ўзининг робот рақси билан машҳурликка эришувчи Питер Крауч мактаб ўқувчиси. Aйнан у AПЛ тарихида бош билан энг кўп гол киритган футболчи сифатида тарихга кирган.
1994 йил. Роберто Баждо ва Франко Барезилар ЖЧ кумуш медалларини алам билан қабул қилиб олишмоқда.
«Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона дарвозабон – афсонавий Лев Яшин «Динамо Москва» жамоасининг навбатдаги ўйини олдидан бироз асабийлашмоқда.