Coca Cola Суперлига. 15-тур
"Андижон" – "Насаф" - 0:1 (0:1)
15 сентябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Алишер Усмонов, Санжар Шояхметов.
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов
Гол: Бобир Абдихолиқов 25, - 0:1.
"Андижон": Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мираҳматов, Хушнудбек Авилов, Фарҳодбек Бекмуродов, Абдулло Олимов, Усмонали Исмоналиев, Тимур Усмонов (Жамшид Ҳомидов, 51), Муҳаммад Юлдашев (Қаҳрамон Баходиров, 71), Дониёр Абдуманнопов, Нодир Мавлонов (Бахтиёр Қосимов, 66).
"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов (Жўрабек Маннонов, 80), Бобир Абдихолиқов (Жавоҳир Эсонқулов, 80), Шароф Муҳитдинов, Файсал Траоре (Ойбек Бозоров, 60), Ислом Кенжабоев (Ғолиб Ғайбуллаев, 65), Акмал Мозговой (Дилшод Раҳматуллаев, 60), Шерзод Насруллаев, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамон Баҳодиров 79, Марко Станоевич 90+4.
Суперлиганинг 15-тур доирасидаги қизиқарли учрашувларлар бири Андижон шаҳридаги "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтди. Чемпионат бошланганидан бери учинчи марта бош мураббийни алмаштирган ва 15 турдан бери ғалаба нима эканлигини билмай келаётган "Андижон" ўз майдонида ўтган турда ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта гол урган Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоасини қабул қилди.
Стадионда ёритгичлар борасида муаммо юзага келгани учун учрашув соат 16:30да бошланди.
Учрашув у даражада шиддатли ўтди деб айтиб бўлмайди. Таркиб борасида муаммога дуч келган Бахтиёр Ҳамидуллаев бор "масаллиқдан" "таом" тайёрлашган мажбур бўлган бўлса, Рўзиқул Бердиев таркиб борасида айтирли муаммога дуч келмади.
Учрашувнинг 25-дақиқасида майдоннинг чап тарафидан Шерзод Насруллаев тўпни "Андижон" жамоаси жарима майдончасига узатиб берди. "Андижон" ҳимоячиси Исмоанли Усмоналиев тўпни қайтаришда қўпол хатоликка йўқ қўйди ва уни Бобур Абдуҳолиқов кўкраги билан осонлик билан тўхтатиб, хотиржамлик билан майдон эгалари дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.
Мана шу киритилган гол учрашув охиригача сақлаб қолди.