Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ниятида эмас.
Goal.com порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Месси терма жамоа бош мураббийи Скалонининг ишончини қозонмоқда ва терма жамоаси билан Америка Кубогини-2021ни қўлга киритиш ниятида.
Бундан ташқари, Месси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш ниятида.
Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йилдан бери ўйнаб келмоқда, бироқ, унинг терма жамоадаги ягона ютуғи 2008 йилги Олимпиада ўйинларидаги муваффақияти бўлиб турибди.