Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 05:00 Ямайка - Венесуэла
01/07 05:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

 

Суарес “Ювентус”га керакми?

Италиянинг “Ювентус” клуби “Барселона” ҳужумчиси Луис Суареснинг трансфери борасида якуний қарорга келди.

“Calciomecato” нашрининг маълум қилишича, жамоа уругвайлик ҳужумчининг трансферидан воз кечди.

Манбанинг маълум қилишича, клуб эндиликда бор эътиборини “Рома” форворди Эдин Жекога қаратмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Ювентус” агар Суарес Каталония клубини бепул тарк этсагина “зебралар” аъзосига айланиши мумкин.

Ундер AПЛда!

Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Женгиз Ундер тез орада “Лестер” клуби аъзосига айланади.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, футболчини “тулкилар” 3 миллион евро эвазига ижарага олади. Мавсум сўнггида эса, 27 миллион евро эвазига Ундернинг трансфери тўлиқ сотиб олинади.

Манбанинг маълум қилишича, туркиялик футболчи эртага “Лестер” клуби базасида тиббий кўрикдан ўтади.

“Барса” Семедуни сотмоқчи

Каталониянинг “Барселона” жамоаси қаной ҳимоячиси Нелсон Семеду борасида якуний қарорга келди.

Унга кўра, жамоа португалиялик футболчи учун 40-45 миллион евро таклиф қилган жамоага уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

“Mundo Deportivo” нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби Семеду билан “Манчестер Сити” ва ПСЖ жамоалари қизиқиб қолган.

“Aрсенал” Aуарни қўлга киритдими?

Aнглиянинг “Aрсенал” жамоаси “Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Aуарни қўлга киритишга жуда яқин турибди.

Exspress нашрининг маълум қилишича, футболчи аллақачон Лондон клуби шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

“L'equipe” нашри эса, ярим ҳимоячи “Лион”га аллақачон бошқа жамоага ўтмоқчи эканлигини маълум қилгани ҳақида хабар тарқатмоқда.

Депай “A Серия”да?!

“Лион” жамоаси етакчиси Мемфис Депай фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

LGDS нашрининг маълум қилишича, “Милан” голландиялик футблчини қўлга киритиш учун 35 миллион евро ва Лукас Пакетани таклиф қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Депайнинг клуб билан ўртадаги шартномаси келаси йили ўз якунига етади. Шу сабабли, “тақачилар” уни эркин агент сифатида қўйиб юбормоқчи эмас.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:25, 18.09.2020.
Ўқилди: 9884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.