Испаниялик ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара Англиянинг «Ливерпуль» клуби футболчиси сифатида дастлабки интервьюсини берди.
«Ажойиб ҳис-туйғулар ва ҳиссиётлар. Жуда бахтиёрман. Ушбу вазиятни жуда узоқ кутдим.
Бундан ҳам юқори марраларни забт этишни хоҳлайман. Менга янги чақирув керак эди. Мен «Бавария» таркибида барча совринни ютдим, лекин ушбу совринлар билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Энди мен «Ливерпуль» билан совринларни қўлга киритишни хоҳлайман.
Ўйлайманки, бу клуб мен учун мос тушади. Тезроқ мослашиб олишим керак. Жамоага ҳимоя ва ҳужумда ёрдам бераман, шунингдек, руҳан далда бўла оламан», - деди испаниялик футбол клуб матбуот хизматига.