"Уотфорд" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жеймс Гарнерни ижарага олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Маълумот учун, 19 ёшли Гарнер таянч ярим ҳимояда ҳаракат қилади. Ижара муддати 1 йилга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Жеймс "қизил иблислар" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у 6та ўйинда майдонга тушганди.