Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Бундеслига старт олмоқда! Кимларни эътибордан қочирмаслик лозим?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz бу мавсумда Бундеслига ўйинларини янада қизғин ўтишини таъминлаб берувчи футболчилар билан таништириб ўтади.

«Бавария» – Лерой Сане

Мюнҳен клубининг ҳужум чизиғи киши кўзини қамаштириши турган гап. Шундай бўлсада, янги мавсумда клуб Перишич ва Коутиньоларнинг ҳизматидан фойдалана олмайди. Улар ортга, ўз клубига қайтиб кетишди. Мюнҳен клуби эса, бу йигитларнинг ўрнини «Манчестер Сити» вингери Лерой Сане билан тўлдиришга қарор қилди. Ўтган мавсумда Коман, Левандовски, Мюллер ва Гнабрилар барча совринларни ўзиники қилиб олди. Сане эса, катта ғалабаларга жуда ўч. Боз устига, узоқ муддат жароҳатидан фориғ бўлган футболчи яшил майдони жуда соғинган. Aгар ҳаммаси режа асосида кетса, Сане ўзи шундоқ ҳам ҳужумкор жамоани янада кескин тўп суриши учун имкон яратиши лозим.

«Боруссия Дортмунд» – Эрлинг Холанд

Норвегиялик тўпурар январь ойида Дортмундга кўчиб ўтди ва дарров нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйди. 18 та ўйин ва 16 та гол. 20 ёшли футболчини аллақачон дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчилари қаторига қўшиб қўйишди. Холанд бу статусни ушлаб қолиш учун ҳам келаси мавсумда ҳар бир ўйинда кўзга ташланиши лозим. Шунингдек, Жейдон Санчо ва Жованни Рейналар ижросида ҳам шоу томоша қилсак, ажаб эмас.

«РБ Лейпиг» – Дайот Упамекано

Дайот айни дамда сайёрамиздаги барча гранд клублар эътибор марказида турибди. Шундай бўлсада, Нагелсман уни яна бир мавсум таркибда ушлаб қолишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси шундаки, Упамекано жамоанинг ўйин фалсафасида жуда муҳим роль ижро этади. Биринчи пасдан тортиб, ўйин темпигача марказий ҳимоячи жавобгар. Бошқачароқ қилиб айтганда, у замонавий ҳимоячилар авлодидан. Катта эҳтимол билан, яқин 10 йил ичида Дайот дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиси номини ҳеч кимга бермайди. Бу мавсум олдиндаги мавсумлар дебочаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Байер» – Патрик Шик

Кай Ҳаверц кетгач, Aмири ва Виртцлар етакчиликни ўз қўлига олиши лозим. Марказий ҳужумда эса, Патрик Шик ҳаракат қилади. «Рома»дан 26,6 миллион евро эвазига харид қилинган форвард ўтган мавсумни «РБ Лейпциг» сафида ижара асосида ўтказди. Янги мавсумда эса, у бошқа бир немис клубида тўп суради. Ўз иқтидорини тўлиқ намойиш эта олмаган футболчига «Байер» қай даражада ёрдам бера олади? Бундеслиганинг ушбу мавсумида саволнинг жавобини билиб олишимиз мумкин.

«Боруссия М» – Маркус Тюрам

Тан олиш лозим, ушбу клуб ҳужум чизиғида ажойиб учлик шаклланиб бормоқда. Aлассан Плеа, Брель Эмболо ва Маркус Тюрам! Aфсонавий Лилиян Тюрамнинг ўғли отасидан фарқли ўлароқ, ҳужумда ҳаракат қилишни афзал кўрди. 23 ёшли футболчи ўтган мавсумда барчанинг эътиборига (10 та гол, 8 та ассист) тушган эди. Янги мавсум айнан у «Боруссия М»нинг янги етакчиси бўлиши кутилмоқда.

«Вердер» – Тахит Чонг

Бремен клуби «мўъжиза» эвазига Бундеслигадаги ўрнини сақлаб қолгач, янги мавсумни яхшироқ ўтказиш ҳақида бош қотиришни бошлаб юборди. Тўғри, бугунги кунда жамоа етакчилигига Милот Рашиц асосий даъвогар, бироқ «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган Тахитни ҳам унутмаслик лозим. Ёш бўлишига қарамай, Чонг аллақачон кубок учрашувида гол киритишга муваффақ бўлди. Ўзининг илк тўлиқ мавсумини ўтказиш арафасидаги Чонгнинг ўйинларидан бебаҳра қолманг! «Қизил иблислар» мухлислари бу футболчини алоҳида кузатиб боришларини тавсия этамиз!

«Шалке» – Озан Кабак

Озан март ойида 20 ёшни қарши олди. Турк аллақачон гранд клублар шортлистидан ўрин эгаллади. Эътиборлиси шундаки, у ўйиндан ўйинга ўсиб бормоқда. Совуққон ярим ҳимоячи универсаллик сари интилмоқда. Aгар бу мавсумни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказа олса, катта эҳтимол билан келаси мавсумни гранд жамоалардан бирида бошлаши аниқ. Шунингдек, «Шалке» таркибида ёш уэлслик футболчи Рабби Мотондо ҳам эътиборга молик! Уни ҳам кузатиб боришни унутманг.

“Aрминия” – Ритсу Доан

22 ёшли япон футболчиси “Aрминия”ни элитада жон сақлаб қолиши учун жон куйдиришига тўғри келади. Тўғри, қитъадошимиз ПСВ клубида ўз ўрнини топа олмади,бироқ энди унда фаолиятини қайта ишга тушириш учун иккинчи имкон мавжуд. «Гронинген» клубида намойиш этган темпни Бундеслигада такрорлай олса, кўп ўтмай биз Доаннинг нималарга қодир эканлигини билиб оламиз.

«Унион» – Макс Крузе

«Немис Златани» лақаби билан машҳур бўлган Крузе ўз ватанига қайтиб келди. «Фенербаҳче»даги ўртача мавсумлардан сўнг, «Унион» уни ўз таркибига қўшиб катта таваккалга қўл урди. Гап шундаки, жанжаллар уяси саналган Макс жуда катта маош олади. Ҳозирча, бу маошни оқлаши ёки оқлай олмаслиги катта сўроқ остида қолмоқда. Ўз иқтидорининг 10 фоизини ҳам намойиш эта олмаган Крузега ва «Унион» клубига янги мавсумда омад тилаб қоламиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:32, 18.09.2020.
Ўқилди: 2288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.