Ўзбекистон Суперлигасининг 15-тур ўйинлари якунланди. Одатга кўра турнинг энг яхшиларни аниқлашда давом этамиз.
Stadion.uz нашри талқинига кўра, Суперлига 15-турнинг энг яхши дарвозабони деб “Локомотив” посбони Жавоҳир Илёсов топилди.
Илёсов “Навбаҳор”га қарши ўйинда жамоасини бир нечта вазиятларда муқаррар голлардан қутқариб қолди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.