Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Андрей Канчельскис: «Дерби — бу доимо дерби»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Cуперлига 16-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар устози Андрей Канчельскис иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

— Дерби — бу ўз номи билан дерби. Биринчи бўлимда шогирдларим гол уришганида, ўйин бошқача кечган бўларди. Бироқ яна иккинчи 45 дақиқаликда гол урдик ва ушбу гол инобатга олинмади. “Сурхон”га қарши кечган баҳсда ҳам ҳакамлар ҳақиқий голни инобатга олишмаганди. Тўғри, хатолар учун ҳакамларни дисквалификация қилишади ва бу иш тўғри. Лекин шунинг оқибатида  афсуски, бизга йўқотилган очколарни ҳеч ким олиб бермайди.

Нимаям дердим, йигитлар коронавирус касаллигидан кейин ўзларида машғулот ўтказиш, майдонга тушиб, тўп суришга куч, жасорат топа олишяпти. “Локомотив”га қарши ўйин билан солиштирадиган бўлсак, у учрашув пайти мен йўқ эдим, шифохонада эдим, бугун футболчиларимиз нисбатан анча яхшироқ тўп суришди, аста-секин ўзларига, аввалги формаларига қайтишаётгани кўриниб турди.

Айрим одамларга коронавирус бизни ҳам четлаб ўтмаганини етказиш осон бўлмаяпти, баҳона қидиряпти, дейишади. Ҳаёт давом этади, олдинда “Насаф” билан ўйин бор.

Афсуски, бугун икки очко йўқотдик. Бугунги ўйинда тоза голимиз инобатга олинмади. Буни учрашув видеоёзуви орқали кўриб чиқдик.

Уч очко жамоамизга жуда муҳим эди. Бироқ якунда 0:0 ҳисобидаги дуранг билан кифояландик. “Насаф”га қарши кечадиган баҳсда жамоамизнинг икки нафар етакчи футболчиси – жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов ва маҳоратли ҳимоячи Хуршид Мухторов ҳисобларидаги сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис, майдонга туша олишмайди. Лекин нима бўлган тақдирдаям, “Насаф” билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Суперлигадаги танаффусгача шунингдек, “Бухоро” билан ҳам учрашувимиз бор. Хуллас, бугун йигитлар борларини бериб ўйнашди.

Шогирдларим кийим алмаштириш хонасида 5-10 дақиқа ўрниларидан турмай ўтиришди. Барибир, касаллик ўз сўзини айтмоқда. Буни мен бошдан ўтказган киши сифатида айтаман, улар эса югуришмоқда, машғулотларда қатнашишмоқда. Осон эмас, тушунинглар. Гол уролмаяпмиз, имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз.

Шогирдларимдан майдонда астойдил кураш олиб боришаётгани учун миннатдорман.

Тўғри, “Андижон”да ҳам имкониятлар бўлди, чунки биз олдинга ўтганимизда, бўшлиқлар юзага келиши табиий. Футболни тушунадиган одам, бизда яхши жамоа борлигини билади. Тошкентда марказлаштирилган ҳолда ўтказилган ўйинларда футболчилар COVID-19га чалинишди, шунингдек, мен ҳам касал бўлдим.

Шогирдларимнинг руҳий ҳолатлари аста-секин яхшиланмоқда. “Насаф” билан ўйингача ҳали 5 кун вақт бор ва ўша ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз.

Ўтган турда “Локомотив”га қарши кечган баҳсда таркибни мен танламаганман, бунга ҳаққим йўқ эди, чунки футболчиларнинг қандай ҳолатда эканликларини билмай туриб, бундай қилолмайман. Шунчаки, Азимжон Аҳмедовни марказий ҳимояга қўймасликни илтимос қилдим. Шунингдек, марказий ҳимоячиларни ўзгартирмаслик кераклигини айтдим. Ўша таркибни Нўъмон Ҳасанов танлаганди. Афсуски, “Локомотив” билан бўлган ўйинда жамоамиз яхши ўйин намойиш эта олмади.

Имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз, ҳужумларни гол билан якунлайдиган ҳужумчи етишмаяпти. Такрорлайман, энди “Насаф” билан ўйинга тайёрланамиз.

Ишлаймиз, машғулот ўтказамиз. Шифохонада ётганимда уларнинг қандай шуғулланишганидан бехабарман. Аммо буларнинг бари ўтмишда қолди, энди келгусидаги ўйинларга тараддуд кўришимиз лозим.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:47, 21.09.2020.
Ўқилди: 1940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.