Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бахтиёр Ҳамидуллаев: «Суперлигада қолиш учун бугун биринчи қадамни қўйдик»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган «Навбаҳор»-«Андижон» (0:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг жамоамиз мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак "Водий дерби"ларида Наманганми, Андижонми, Фарғонами, ўринга қаралмайди. Ҳозирги ҳолатда эса жамоамиз учун очколар сув ва ҳаводек зарур. «Навбаҳор» жамоасини қандай кучли эканини ва юқори ўринлар учун курашаётгани барчага аён. Шу сабабли қисқа муддат ичида «Навбаҳор»га қарши ўйин учун яхши тайёргарлик кўрдик ва бугун бир очкога эга бўлдик. Лекин «Навбаҳор» жамоасида гол уриш учун биздан кўра кўпроқ вазиятлар бўлди.

— Учрашувдаги охирги вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эдими? Холис фикрингиз.
— У вазиятни мен турган жойдан аниқ кўра олмадим. Бизнинг олдинги учрашувларимизда ҳам ҳакамларнинг хатолари бир талай. Мен ҳакамлар тўғрисида гапиришни истамайман, улар ўз ишини қилади.

— Сиз футболчилик фаолиятингизда жуда яхши ҳужумчи бўлгансиз. Ҳозирги ҳужумчиларда мавсумда 15та ва ундан ортиқ гол уриш ҳолатлари жуда кам. Нима деб ўйлайсиз ҳозирги ҳужумчиларга нима етишмаяпти?
— Ҳозирги ҳужумчиларда жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти. Бизнинг жамоа ҳужумчиларида ҳам шундай, майдонда ҳар бир қаричда, ҳар бир дақиқада вазият бўлиб қолиши мумкин, улар эса бунга тайёр турмайди. Улар тайёр вазият бўлса бўш дарвозага тепиб "гол урсам" дейди, менинг фикримча.

— «Андижон» жамоаси бош мураббий излаяптими ёки мавсумни ўзингиз якунлайсизми?
— Менимча, мавсумни ўзим якунласам керак.

— Олдинги ҳужумчиларда сиз айтган сифатлар бўлган. Улар ўз билими билан мураббий бўлиб етишиб чиқади. Лекин нима учун мураббий сифатида яхши ҳужумчи етиштириб чиқара олмайди?
— Биласиз, ҳозирги чемпионатимиз тур учрашувлари оралиғида озгина вақт бор. Эртага дам олинади, индинга жамоа йиғилади тайёргарлик кўрилади, ҳужумчилар билан алоҳида шуғулланиш учун вақт кам, ҳозирча машғулотлардан сўнг оғзаки тарзда жарима майдонча атрофида қандай очилиш кераклиги, нима қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар бериб боряпмиз. Айтганимдек, вақтимиз оз бўлмоқда.

— Мана сиз «Андижон» жамоасида иккита ўйин ўтказдингиз. Жамоанинг омадсизлигига нима сабаб деб ўйлайсиз?
— Шу иккита ўйинда ҳам жамоамиз мағлубиятга яраша ўйин қилмаган эди. Футболчиларда ишонч ва иштиёқ етишмаётган эди. Бугунги бир очкодан сўнг жамоада ишонч ортади деб ўйлайман

— Сизга жамоа раҳбарияти томонидан қандай вазифа юклатилди?
— Ҳар бир учрашув ўтгани сари жамоа ўйини сифатини яхшилаб бориш вазифаси қўйилган.

— «Андижон» жамоасини кейинги йил суперлигада кўрамизми?
— Албатта. Худо хоҳласа, суперлигада қолиш учун бугун биринчи қадам қўйилди. Кейинги турда бизни «Бухоро»га қарши олти очколик асосий ўйин кутиб турибди. Насиб қилса, ғалаба қозонамиз.

«Андижон» матбуот хизмати

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 07:13, 21.09.2020.
Ўқилди: 2842 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.