Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Cан Сиро»га қадар 4 бекат

Баҳо:
+ | -

"Йўлланма" бекати

Европанинг энг нуфузли турнирида сўнгги ўйинини 2014 йилда баҳорида ўтказган "Милан" бу мавсум чемпионатда тўртликка кириб йўлланмани қўлга кирита оладими?

Албатта, чемпионлик ҳали олис-олислардаги орзу. Лекин, 3-4-ўринлар учун курашда рақобатдошларидан кам жойини кўрмадим бу таркибни. "Ювентус" ва "Интер"дан кейин тилга олинадиган клублар — "Аталанта", "Лацио", "Наполи" ва "Рома" билан бемалол тенг кураша оладигандек "Милан".

Аввалги йиллардаги омадсизликни беқарор бошқарув тизими ва бунинг натижасида юзага келган ҳар мавсум аввалидаги ривожланиш йўналишининг кескин ўзгариши билан боғлаш мумкин. Сўнгги 3 мавсумни миланликлар доим бошқа-бошқа ривожланиш векторлари билан бошлашган.

2017/18: «Милан» хитойликлар бошқарувида эди, назорат Мирабелли и Фассоне қўлида бўлди. Биринчи давра 25 очко, иккинчисида – 39 очко.

2018/19: «Милан» америкаликлар бошқарувига ўтди, Леонардо лойиҳани амалга оширишга масъул бўлди. I=31, II=37.

2019/20: Америкаликлар энди Малдинини жалб қилишди. I=25, II=41.

Хулоса учун айрим маъноларни берадиган кўрсаткичлар, шундай эмасми?

Пиоли жамоада қолган, Малдини ўз лавозимида экан ниҳоят жорий мавсум "Милан" биринчи даврани самаралироқ ўтказишидан умид қилса бўлади. Бунинг устига клуб бу сафар трансферлар бобида А сериянинг энг фаолларидан бири бўлди. Аммо, бу энди кейинги бекатдаги гаплар...

“Пиоли таъсир”

“Милан” мавсумга 14 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия билан кириб келмоқда. Бу 2008 йилдан кейиндан бери энг яхши кўрсаткич. Ўшанда Анчелотти 16 ўйинли мағлубиятсиз серия тақдим этганди “россонери”га.

Пиоло таркибдаги бир қатор футболчиларга чин маънода яхши таъсир ўтказа олди. Бу уларнинг ўйинидан келиб чиқиб айтилаётган гап, албатта. Кесси, Кастельехо, Ребич ва турган гапки – Чалхонўғлу. Туркияликка алоҳида урғу берилишига сабаблар етарли. Масалан у Миландаги Пиолисиз 2,5 йилида 7 гол ва 18 ассистни ўз ҳисобига ёзган бўлса Пиоли билан ўтган қисқа даврда ичида бу кўрсаткич 11+13 кўринишига келиб улгурди. Ҳоқон эркинроқ ҳаракат қилиб, бу ҳаракатлардаги аниқлик фоизини оширди.

Бундан ташқари, Златан Ибраҳимович билан узайтирилган шартнома ва ёш Сандро Тонали ҳамда Браим Диаснинг ижарага олиниши муҳим келишувлар, аслида. Ибра дастлаб маоши борасида айрим истеҳзоли фикрларни айтаётганди, кейин клуб билан қониқарли келишувга эришди чоғи, сўнгги интервьюларининг бирида “жамоа мен билан Скудетто учун курашади”, - деб айтган.

Буларнинг барчаси фонида наздимдаги энг омадли трансфер бу Анте Ребичнинг тўла-тўкис жамоа вакилига айлангани бўлди. Сўнгги мавсумни ижара асосида Италиядан ўтказган Ребич учун “Айнтрахт”га 10 кун илгари 30 млн. евро тўлаб берилди. Унинг ўзи билан 5 йиллик шартнома имзоланди.

Пиоли ҳам ваъданамо сўзларни айтиб улгурган. Стефано мухлисларни старт рестрартдан кам бўлмаслигига ишонтирди.

*Дарвоқе, мухлислар ҳақида. Бугун Тошкент вақти билан 23:45’да бошланадиган “Милан” – “Болонья” ўйинини стадионда мингга яқин томошабин кузатади. Клуб шунча чиптани миннатдорлик рамзи сифатида тиббиёт ходимларга тақдим этган.  Ажойиб. Шундай эмасми?!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 18:07, 21.09.2020.
Ўқилди: 4992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.