Суперлиганинг 16-тур доирасида ўтказилган «Суғдиёна» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугун тартибли ўйин намойиш этадиган, тажрибали футболчиларга эга «Қўқон-1912» жамоасига қарши майдонга чиқдик. Ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик, тезкор гол ишимизни осонлаштирди. Бўлим сўнггида фарқни иккитага оширдик. Иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнадик, ўйлаганларимиз амалга ошди. Футболчиларимга чиройли ўйин учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Уларга эътирозим йўқ.
Ҳар бир жамоа гол уришни, ғалаба қозонишни истайди. Рақиб кучли эканлигини билардик, 2:0дан кейин қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик.
Эмоциялар ўйинда бўлиб турадиган ҳолат, бунга ортиқча эътибор қилиш шарт эмас. Буни футбол дейди. Ўйин пайтида ҳиссиётлар бўлиши табиий ҳолат.
Таркибимизда 22 нафар футболчи бор. Мавсум давомида ҳар бир футболчига ўйнашга имконият бермоқдамиз. Шаҳбозни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатдик, иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик. Рақиб стандарт вазиятларда хавфли эди. Ўтган турда АГМК билан оғир учрашув ўтказдик, кўрган бўлсангиз кўп куч йўқотилди. Ким тайёр бўлса ўшани майдонга тушурдим”, — деди Бақоев.