Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ғалабасиз очколар–баракасиз, “Бунёдкор“да тугаган “серия“, шунингдек голларга бой тур якунлари

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионат баҳслари тобора, ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Томошабинлар Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги тур учрашувларини водий, воҳа, Навоий ва Тошкент шаҳарларидан амалга оширилган жонли транслЯциялар орқали томоша қилишди.

Даставвал, 8 сентябрда, бугун ОЧЛдаги иштирокини давом эттирадиган “Пахтакор“ “Металлург“ билан халқаро майдондаги мусобақа туфайли муддатидан аввал ўйин ўтказиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Драган Черан, Жавоҳир Сидиқов ҳамда Асад Собиржоновлар муаллифлик қилишди. Ушбу ғалаба орқали “шерлар“ 41 очко билан пешқадамликни давом эттиришмоқда. Андрей Шипилов шогирдлари эса 28 очко билан 5 ўринга жойлашишди.

Дастлабки, 20 сентябр куни Муборакдаги марказий ўйингоҳда “Бухоро“ жамоаси “Локомотив“ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Меҳмонлар сафидан, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев ҳамда Азизбек Амановларнинг голлари “темирйўлчилар“га ғалабани таъминлади. Шуҳрат Муҳаммадиев ўйиндан четлатилган бўлсада, бу натижага деярли таъсир ўтказмади. Рақиблардан Бехруз Садуллоевнинг голи эса, ҳисобни бироз қисқартирди холос. Якуний ҳисоб 1:3. Сўнгги ўйинлар тошкентликлар ўз натижаларини секин-асталик билан яхшилаб бораётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса бевосита янги мураббийлар эффекти билан намоён бўляпти. Шу орқали Андрей Микляев шогирдлари 21 очко жамғариб, жадвалда 8 ўринни банд этишди. Жамшид Саидов қўл остидаги “Бухоро“да эса ижобий ўзгаришлар сезилмаяпти ва жамоа ҳали ҳамон қуйи, 13 ўринда бормоқда.

Шу куни, “Андижон“ Наманганга сафар уюштирди. Водий дербисида нурсиз дурранг қайд этилиб, томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Шу тариқа “бургутлар“нинг ғалабасиз ўйинлари сони 16 тага етди. Худди шундай ғалабасиз жамғарилган 7 очко эса энг сўнгги поғонанигина таъминлаяпти холос.

Наманганликлар эса 21 очко билан жадвалнинг ўртасида жойлашишди. Жамоада баъзи муаммолар бўлиб ўтмоқда чоғи, мураббийлар якдил, фикрлари ҳамоҳанг эмас. Муаммо ҳам, бу ҳолат жамоатчиликка очиқ маълум қилинаётганлиги. Аммо, кеча “Марказий“ ўйингоҳда йиғилиш бўлиб ўтган ва унда раҳбарият вакиллари, мураббий ва футболчилар клуб атрофидаги миш-мишларни мутлақо инкор этиб, жамо ичидаги муҳит яхши эканлигини баён этишган.

 

Душанба кунида, Жиззах ҳамда Қаршида учрашувлар бўлиб ўтди. “Сўғдиёна“ совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган “Қўқон-1912“ни қабул қилди. Бутун ўйин мезбонларнинг устинлигида кечди. Меҳмонлар таркибидан Бобур Акбаровнинг майдондан четлатилиши эса, мураббий Даврон Файзиев ва унинг жамоаси режаларини бутунлай бузиб юборди. Биринчи таймдаги Шахбоз Жўрабеков ҳамда Марко Колаковичиларнинг голлари, иккинчи бўлимда Искандар Шайқуловнинг рақиблар дарвозасига киритган тўпи Улуғбек Бақоев қўл остидаги жамоага ғалаба тақдим этди, 3:0. Кўплаб ғалабалар эвазига биринчи даврани яхши ўтказган водий жамоаси мана 3 турки, бироз ўзига ўхшамаяпти. Буни мухлислардан тортиб, мураббийлар ҳам тан олишмоқда ва йўл қўйилган хатоларга кўпроқ эътибор қаратиш ҳамда бўлғуси баҳслар учун жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлашмоқда.

Ўз навбатида, жиззахликларга ҳам барқарорлик етишмаяпти. Жамоанинг баъзи ўйинларда керакли очколарни йўқотаётгани, жадвалдаги вазиятини ҳам ёмонлашишига олиб келмоқда. Аммо, натижалар шуни кўрсатмоқдаки, Улуғбек Бақоев шогирдлари юқори поғоналар учун курашдан барвақт чиқмоқчи эмас. Дарвоқеъ, ушбу баҳсдан сўнг, “Бўрилар“ 20 очко билан 9, қўқонликлар 26 очко билан 6 ўриндалар.

Шу куни Қаршидаги марказий стадионда кечган қарама-қаршиликда “Насаф“ рақиблари дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллаб, “Сурхон“ устидан зафар қучди. Мезбонлардан, Ислом Кенжабое ҳамда Бобур Абдухолиқов дубл қайт этган бўлса, Дилшод Раҳматуллаевнинг бир голи, ҳисобнинг йириклашиши учун хизмат қилди. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “аждарлар“ очколари сонини 32 тага етказиб, “кучли учлик“ зонасида учунчи бўлиб туришибди. Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги “Сурхон“ эса 9 очко билан 12 ўрин, хавфли зонадан жой олишган.

Турнинг марказий учрашувида, “Миллий“ стадионда, “Бунёдкор“ ҳамда “АГМК“ тўқнаш келишди. Иккинчилик учун жиддий кураш олиб бораётган Вадим Абрамовнинг 10 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига, шу куни Миржалол Қосимов барҳам берди. Анча шиддатли ва муросасиз кечган баҳс мобайнида, мезбонлар икки маротаба ҳисобда орта бориб, кейин мувозанатни тиклаган бўлишсада, якунда ўз дарвозаларидан яна битта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Олмалиқликлардан Мате Ватсадзе Элгужа Григалашвили ва Жасурбек Умаровларнинг киритган 3 та тўпига, Нурилло Тўхтасинов ва Хуршид Ғиёсовлар 2 та гол билан жавоб қайтаришди. Умумий ҳисоб 2:3. Якунда, “Қалдирғочлар“ 29 очко билан 4, олмалиқликлар эса 33 очко билан 2 поғонани банд этишди.

Турни якунлаб берган учрашув, Навоийда “Қизилқум“ ҳамда “Машъал“ ўртасида бўлиб ўтди. Бир қанча хавфли вазиятлар бўлишига қарамасдан, бутун ўйин мобайнида дарвозага киришни истамаган тўп, иккинчи бўлимга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда муборакликлар дарвозасидан, Самандар Шукруллоевнинг автоголи тариқасида жой олди. Натижада, ғалабалари сонини 3 тага, очколарини 14 тага оширган Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги клуб 11 ўринда, шу пайтгача 19 очко жамғарган Дилявер Ваниев шогирдлари эса 10 ўринда бормоқда.

Келгуси, 17 турда, “Андижон“ “Бухоро“ни қабул қилса, “Локомотив“ Бекободда синовдан ўтади. “Насаф“нинг галдаги манзили Наманган, “Қизилқум“ эса, бу сафар олмалиқдан очко ишлаб қайтишган ҳаракат қилади. “Сурхон“ нисбатан осонроқ рақиб билан кураш учун, Муборакка сафар қилади.

“Қўқон-1912“ жадвалда ҳозиргидан юқорироқ ўрин истайди ва шу учун “Бунёдкор“билан куч синашади. Тур доирасида, “Пахтакор“нинг Жиззах жамоасига қарши “ҳисоб-китоби“ эса 9 октябрь санасига қолдирилган.


Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:31, 23.09.2020.
Ўқилди: 2885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.