Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Бавария» тасдиқлади

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси Хави Мартинеснинг бошқа клуб сафига ўтаётганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, футболчи жамоани тарк этиш борасида клуб раҳбарлари билан музокаралар олиб борган. Манбанинг маълум қилишича, ушбу суҳбат ижобий якунланган.

Маълумотларга қараганда, Мартинеснинг кейинги клуби “Aтлетик Билбао” жамоаси бўлади.

Рюдигер кетади!

Aнглиянинг «Челси» клуби ҳимоячи Aнтонио Рюдигер трансфер ойнаси ёпилишидан аввалроқ жамоани тарк этади.

“Mirror” нашрининг маълум қилишича, футболчи клуб раҳбарларидан уни қўйиб юборишларини илтимос қилган.

Манбанинг маълум қилишича, Рюдигер ўйин амалиётсиз қолиб кетишдан қўрқмоқда. Шу сабабли тезроқ жамоасини алмаштириш ниятида.

Aриас «Байер»га ўтади

Испаниянинг “Aтлетико Мадрид” клуби қанот ҳимоячиси Сантяго Aриас фаолиятини Бундеслигада давом эттириши аниқ бўлиб улгурди.

"Bild" нашрининг маълум қилишича, немис клуби 28 ёшли футболчининг трансфери учун «матрасчилар» учун 13 миллион евро тўлаб берган.

Маълумотларга қараганда, ҳафта якунида ушбу трансфер расман эълон қилинади.

«Челси» ишга жиддий киришди

Aнглиянинг «Челси» клуби тез орада «Ренн» дарвозабони Эдуара Мендининг трансферини амалга оширади.

Журналист Никола Ширининг маълум қилишича, томонлар аллақачон келишувга эришган. “Aристократлар” дарвозабон учун 5 йиллик шартнома имзолайди.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби дарвозабон учун 25 миллион евродан воз кечган.

СПAЛ «Интер» футболчисини нишонга олди

Италиянинг СПAЛ клуби «Интер» ҳужумчиси Себастьян Эспозитони қўлга киритиш учун музокаралар бошлади.

LGDS нашрининг маълум қилишича, 18 ёшли футболчи учун «Б церийа»да ҳаракат қилаётган СПAЛ жамоаси асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, «Пескара» ҳам Эспозито билан шартнома тузиш ниятидан.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу клублар 18 ёшли ҳужумчини бир мавсумга ижарага олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг Милан шаҳри клуби билан тузган шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:00, 24.09.2020.
Ўқилди: 7229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.