Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Луис, ҳаммаси тугади деб йиғлама! Барчаси учун жилмай!

Баҳо:
+ | -

Доимо клубни тарк этаётган футболчи ҳақида ёзиш мушкул. Aфсуски, ҳар қандай бошланган нарсанинг якуни бўлади. Луис Суарес ҳам ўзининг «Барселона»даги саргузаштларига расман нуқта қўйди. Доимо катта йўл якунига етиб келган инсон, ортга ўгирилишни истайди. Биз ҳам бугун Луис Суареснинг «Барселона» сафидаги мавсумларини хотирлашга қарор қилдик.

Қаҳрамонимиз Каталония супер клуби сафига 2014 йилнинг 11 июль санасида келиб қўшилади. Ўша даврларда клуб ўз тарихидаги энг катта трансфер суммаси - 81 миллион еврони уругвайлик ҳужумчи учун сарф этади ва адашмайди! Клуб тарихидаги 17-уругвайлик футболчига айланган Суарес бир неча йилда «Барселона»нинг афсоналаридан бирига айланди десак, адашмаган бўламиз.

2014/15 йилги мавсум

Луиснинг янги жамоасидаги дебют учрашуви 2014 йилнинг 18 август санасида рўй берган. Жоан Гампер кубоги доирасидаги баҳсда Суарес илк бор «Барса» либосида майдонга тушади. Aфсуски, 2014 йилда ЖЧдаги жанжал сабабли у октябрь ойининг сўнгги кунларига қадар расмий учрашувда майдонга туша олмас эди. Шу сабабли, клуб Суаресни «Барселона Б»га жўнатиб юборади. Қаҳрамонимиз ўз спорт формасини мукаммал даражада сақлаб туришни уддалайди ва 25 октябрда илк расмий учрашувида майдонга тушади. Эътиборлиси шундаки, бу ўйин «Реал Мадрид»га қарши баҳсга тўғри келади. Умумий қилиб айтганда, Суарес ўзининг дебют мавсумини жуда яхши ўтказади. 25 та гол ва 23 та ассист. Мавсум якунида эса, требл! Клуб тарихидаги энг кучли учлик MSN эса, умумий ҳисобда 122 та гол киритишга муваффақ бўлади.

2015/16-мавсум

Луис Каталонияга мослашиб олгач, тезда натижа кўрсатишга киришиб кетади. Қаҳрамонимиз ўзининг мавсумдаги илк голини 2015 йилнинг 11  август санасида Испания супер кубоги доирасидаги баҳсда киритади. 17 декабрь санасида  Луис илк бор клублар ўртасидаги ЖЧда дебют қилади ва «Гуанжо» дарвозасини уч бор ишғол этади. Финал учрашувида «Ривер Плейт» дарвозасига иккита гол киритган футболчи якунда мусобақанинг олтин медаллари билан тақдирланади. Мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган уругвайлик йил якунларига кўра «France Football», «L'equipe» "Марcа" нашрлари томонидан йилнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоадан ўрин эгаллайди. Бундан ташқари, айрим рекордлар ҳам янгиланади. Суарес Испания чемпионатида кетма-кет покер қайд этишни уддалаган биринчи футболчига айланади. Умумий ҳисобда Суарес мавсум давомида нақд 59 бор рақиб дарвозаларини ишғол этади. Aссистлар сони эса 24 та! «Сўйлоқ»нинг рекордини тортиб олган ҳужумчи Пичичи номидаги совринни ҳам ўзиники қилиб олади.

2016/17-мавсум

Луис Каталониядаги навбатдаги мавсумни ҳам голлар билан бошлайди. Яна ўша Испания супер кубоги ва яна ўша «Севилья»га қарши баҳсда қаҳрамонимиз катта саҳнага чиқади. «Ла Лига»ни, «Бетис» дарвозасига 3 та гол киритиш билан бошлайди. 11 сентябрь санасида қаҳрамонимиз "Aлавезга" қарши учрашувда ўзининг »Барселона« либосидаги 100-ўйинини ўтказади. Суарес 100 бор жамоа шарафини ҳимоя қилган пайтда, унинг ҳисобида 88 та гол мавжуд эди! Шу кунга қадар бирорта футболчи Суарес сингари 100 лик давонини бу қадар тез босиб ўтмаган. ўша йилнинг 16 декабрь санасида "Барселона" Суарес билан ўртадаги шартномани 2021 йилга қадар узайтирди. Унинг товон пулини эса, 200 миллион евро қилиб белгилаб қўйди. 9 февраль санасида "эл писталеро" ФИФA томонидан тузилган рамзий жамоадан ўрин эгаллади. 1 февраль санасида эса, қаҳрамонимиз Каталония клуби сафидаги ўзининг 100-голини киритди! Бунинг учун унга 120 та ўйин кифоя қилди. 8 март санасида Луис афсонавий 6-1 натижаси қайд этилган учрашувда майдонга тушди ва икки бор гол киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Луис мавсум давомида 51 та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 37 та гол+18 та ассистни ёздириб қўйди.

2017/18-мавсум

Бу мавсумни «Барселона» Эрнесто Валверде қўл остида бошлайди. Кўплаб мутахассислар кутганидек, «чумоли» ички биринчиликдаги барча совринлари Каталония учун ютиб беради. Бу ишда Луис Суарес жамоасига катта ёрдам берди десак, адашмаган бўламиз. Мавсум давомида мағлубиятсиз ўйинлар cериясини 43 тага етказган жамоа кутилмаганда «Рома»дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олади. Шунга қарамай, Суарес ўзининг яна бир сермаҳсул мавсумини ўтказади. 51 та ўйин, 31 та гол ва 19 та ассист! Қаҳрамонимиз кетма-кет иккинчи бор «Ла Лига»нинг энг яхши ассистентига айланади.

2018/19-мавсум

Янги мавсумни Испания супер кубогидаги ғалаба билаб бошлаган Суарес «Примеро»нинг 10-турида чинакам ажойиб учрашув ўтказади. "Эл-классико"да хет-трик қайд этган  "эл писталеро"  кўп ўтмай Испания кубоги дориасида ҳам "Реал" дарвозасига иккита гол киритади ва жамоасини қаторасига 6 бор мусобақа финалида иштирок этишини таъминлайди. Барчаси кўтаринки кайфиятда кетаётган бир пайтда, жамоа "Ливерпул"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олади. Кейин, кутилмаганда "Валенсия" Испания кубоги финалида ғолиб чиқади. Суареснинг ўзи эса, Каталония клубидаги энг камтарин мавсумларидан бирини ўтказади. 25 та гол ва 13 та ассист!

2019/20-мавсум

Айнан ушбу мавсум Луис учун Каталониядаги энг ёмонига айланди. Жамоа умуман совринсиз қолиб кетди. Луис эса, мавсумнинг катта қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Кейин, тикланиш жараёнини тўлиқ ўтамай туриб майдонга қайтди. Шунга қарамай, қаҳрамонимиз 21 та гол ва 12 та ассистни амалга оширишга муваффақ бўлди.

Шу ўринда, Суареснинг бу мавсумда «Мальорка» дарвозасига киритган ўзгача услубдаги голини алоҳида ёдга олмоқчиман. Сабаби, Суареснинг бор маҳорати айнан шу зарбада акс этгандек гўё...

Aчинарлиси шундаки, жуда кўп факторлар уругвайлик «эл писталеро»нинг Каталониядаги сўнгги мавсумига таъсир кўрсатди. Шу сабабли, унинг клубдан кетиш сабабларига тўхталишни истамадим...

Хўш, биз Луис Суаресни сайёрамизнинг энг кучли марказий ҳужумчиси деб айта оламизми? Aлббатта! У «Барса» тарихидаги энг кучли 9-рақам эгасими? Aлббатта, ахир у клуб тарихида энг кўп гол киритган 3-рақамли шахс саналади! 6 йил давомида клуб шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчи 198 та гол ва 109 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб кетди! Тан олиш лозим, энди Каталония клуби мухлисларига Суаресни бошқа жамоа таркибида кўриш жуда аламли. Сабаби, у «Ливерпуль»дан буюк футболчи мақомида клубга келган эди. Кеча эса, клуби афсонавий футболчи мақомида тарк этди.

Янги асрда Каталония клуби мухлислари нафақат улкан зафарларни, балки оғир видолашувларни ҳам жуда кўп кўришга мажбур бўлгани рост. Сабаби, уларни аввалига Роналдиньо «йиғлатиб» кетди. Кейин жамоа юрагига айланган Хави жилмайганча Қатарга кўчиб кетди. Кўп ўтмай Пуйол ва Иньесталар ҳам кўзда ёш билан «Барселона»ни тарк этди. Клуб мухлисларига буни ҳис этиш жуда ўгир, аммо кеча бу ҳолат яна бир бор такрорланди. Луис Суарес ҳам Каталония супер клуби тарихида ўз номини қолдирганча, мухлислар меҳри ва ишончи оғушида Мадридга йўл олди. 

Суаресни олдинда Диего Семионе бошчилигидаги янги саргузаштлар кутмоқда. Балки, қаҳрамонимиз футболдаги ўзининг сўнгги сўзини айнан «матрасчилар» сафида айтар?! Балки, у ўзининг энг зўр йилларини «Барселона»га бағишлаб бўлгандир?! саволлар жуда кўп, аммо ҳаммасига олий ҳакам - вақт жавоб беради деган умиддаман! «Эл - Писталеро»нинг фаолиятидаги янги бурилиш унга омад келтиришига тилакдошмиз!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:35, 24.09.2020.
Ўқилди: 10428 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.