Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

АПЛ. «Челси» 3та тўп фарқидаги мағлубиятдан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган энг қизиқарли учрашувлардан бири бўлди. «Челси» сафарда "Вест Бромвич" меҳмони бўлди. Лэмпард шогирдлари биринчи бўлимда ўта қийин аҳволга тушиб қолиб, иккинчи таймда қаҳрамонларча мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлди.

Лондонликлар ўйин бошиданоқ тўп назорати бўйича устунликка эга бўлган бўлсалар-да, мезбонлар танаффусга қадар қарши ҳужумда "Челси" дарвозасига 3 марта йўл топишди.

"Кўклар" камбекни 55-дақиқадан бошлашди. Маунт дастлабки жавоб тўпига муаллифлик қилган бўлса, орадан 15 дақиқа ўтиб Хадсон-Одои иккинчи тўпни "Вест Бром" дарвозасига жойлади. Ўйинга қўшиб берилган учинчи дақиқада эса Тэмми Абрахам ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ушбу дуранг туфайли "Вест Бромвич" мавсумдаги илк очкосини қўлга киритган бўлса, "Челси"нинг очколари 4тага етди.

АПЛ, 3-тур
Вест Бромвич – Челси 3:3 (3:0)
Голлар: 1:0 – 4 Робинсон, 2:0 – 25 Робинсон, 3:0 – 27 Бартли, 3:1 – 55 Маунт, 3:2 – 70 Хадсон-Одои, 3:3 – 90 Абрахам.
Вест Бромвич – Жонстон, Бартли, О`Ши, АЖайи, Ферлонг, Ливермор, Диангана (Филлипс, 74), Матеус Перейра (Филд, 90), Сойерс, Робинсон (Робсон-Кану, 66), Таунсенд.
Челси – Кабальеро, Алонсо (Аспиликуэта, 46), Кристенсен, Тиаго Силва (Жиру, 73), Жеймс, Маунт, Канте, Хавертц, Ковачич (Хадсон-Одои, 46), Вернер, Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Алонсо (8), Жеймс (27), Ферлонг (82), Кристенсен (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:33, 26.09.2020.
Ўқилди: 4085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.