"Навбаҳор" Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, наманганликларнинг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди. Жамоа икки ўйиндан буён нурсиз дуранг қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "лочинлар" сўнгги бор 2 ой муқаддам 13 июль куни "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.