Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Жеррард ёки Хендерсон? Робертсон жавоб берди

Баҳо:
+ | -


Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси қанот ҳимоячиси – Энди Робертсон клуб тарихидаги икки сардорни ўзаро солиштирди. Футболчи ўзининг “Now You're Gonna Believe Us” деб номланган китобида шу мавзу ҳақида атрофлича фикр билдиришга уриниб кўрди.

“Хендо (Хендерсон назарда тутилмоқда) сардорлик боғичини қўлга киритгач, унга барча шубҳа кўзи билан боқишни бошлади. Барча, у Стивен сингари буюк эмаслигини билар эди, аммо буни ҳеч ким Хендо сингари юракдан ҳис этмаган.

Шу сабабли, Жордан ўзини Стивен Жеррард билан қиёслашларини ҳуш кўрмайди. У мухлислар уни майдондаги меҳнати учун қадрлашларини ёқтиради. Aфсуски, бу иш бирданига содир бўлгани йўқ. Мухлислар унинг клуб ғалабалари учун қўшаётган ҳиссасини секин-аста тушуниб боришди.

Эндиликда, уни «Ливерпуль»нинг барча мухлислари жуда ҳам ҳурмат қилади. Бугунги кунда ҳеч ким Жорданга Жеррарддан сардорлик боғичини қабул қилиб олган йигитчага қарагандек қарамайди.

Тўғри, ҳеч ким Стивендан машҳурлик ёки буюклик борасида ўтиб кета олмайди, аммо Хендерсон ҳам энди жамоа тарихига кирди. Энди у ҳам клуб учун совринлар ютишда ёрдам берган сардор сифатида хотирланади. Шу сабабли, уни клуб мухлислари ҳурмат қилишни бошлади.

Жордан жамоа билан биргаликда Европа чемпионлар лигасида зафар қучди. Кейин «Ливерпуль» AПЛда уддалай олмаган ишни амалга оширди. Якунда уни Aнглиядаги энг яхши футболчи деб эълон қилишди. Барчаси навбати билан уни Жеррард сингари жамоа фахрига айлантириб бормоқда.

Шу ўринда, унинг менга ҳам таъсири бор эканлигини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман. Шотландия терма жамоаси сардори бўлиш илинжида эканлигимдан хабар топгач, менга мухим маслаҳатлар беришни бошлади. Мен Хендони ҳар куни машғулотлар базасида учратаман. Эътиборлиси шундаки, ундан ҳар куни нимадир ўрганиш мумкин. Aйниқса, ўз устида ишлаш борасида у чинакам беназир.

Мени ошириб юборяпти деб ўйламанг! Хендо ҳар бир ўйинга финалга тайёргарлик кўргандек тайёрланади. Унинг ғалабага бўлган чанқоқлиги бизга ҳам таъсир кўрсатди. Шу тариқа, у ўзи билмаган ҳолда «Ливерпуль»нинг янада кучли бўлиши учун замин яратди. У ҳеч қачон ўзини ўзгача деб ҳисобламаган.»

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:10, 27.09.2020.
Ўқилди: 3169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.