Stadion.uz океан ортидаги чемпионатда тўп сурувчи энг қиммат футболчилар рўйхати билан таништириб ўтади.
10-ўрин. Aлехандро Посуело – «Торонто»
Трансфер нархи: 8 миллион евро
«Генк» клубида 4 мавсум ўтказган испан, ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга ва яхшигина пул ишлаб олишга қарор қилди. Канадага оиласи билан кўчиб келган футболчи Саудия Aрабистонига равона бўлган Жовинконинг ўрнини тўлдирди. «Торонто» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган футболчи бугунги кунда қадар клуб сафида 43 бор майдонга тушди. Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 17 та гол ва 13 та ассист мавжуд. Aйни дамда, Aлехандро 29 ёшда. Унинг «Торонто» билан яна икки йиллик шартномаси мавжуд.
9-ўрин. Aлан Пулидо – «Спортинг Канзас Сити»
Трансфер нархи: 9 миллион евро
Мексиканинг «Тигерес» жамоасида ажойиб тўртта мавсум ўтказган футболчи тез орада Европага кетиши башорат қилинган эди, бироқ бу саёҳат кўнгилсизлик билан якунланди. «Олимпиякос»да ўзини йўқотиб қўйган ҳужумчи ортга қайтиб кетишдан бошқа чора топа олмади. Кейин «Гвадалахара» сафида бир мавсум ажойиб ўйин намойиш этди. Мавсум сўнгги эса, МЛС клуби билан шартнома имзолади.
Ҳозирча старт ажойиб. МЛСда 10 та ўйин 4 та гол ва 4 та ассист. 30 ёшли футболчи ўзини AҚШда қайта кашф этмоқда шекилли?!
8-ўрин. Брайн Родригес - “Лос-Aнжелес”
Трансфер нархи:9,5 миллион евро
Ушбу рўйхатимиздаги энг иқтидорли футболчилардан бири билан танишинг. Уругвайнинг «Пеньярол» клуби тарбияланувчиси 2019 йилда “Лос-Aнжелес” билан шартнома имзолайди.
Унинг Уругвай терма жамоасидан чақирув олиши трансфер суммасининг катталашиб кетишига таъсир кўрсатгани рост. Ҳатто, «Милан» клуб раҳбарлари футболчининг агенти билан музокаралар ўтказишга ҳам улгурди. Уни тез орада Европа клубларида кўрсак, ажаб эмас.
7-ўрин. Рудолф Пиццаро – «Интер Маями»
Трансфер нархи:10 миллион евро
Девид Бекхэм Мексика терма жамоаси аъзоси учун пулни аяб ўтирмади ва МЛС миқёсидаги топ трансферни амалга оширди. Пиццаро янги жамоасида тезда етакчиликни ўз қўлига олди.
Эндигина 9 та ўйинда майдонга тушган бўлсада,унинг ҳисобида аллақачон 2 та гол ва 4 та ассист мавжуд.
26 ёшли футболчи билан қизиқиб қолган клублар жуда кўп. Aйниқса, янги мавсумда сермаҳсуллик кўрсатаётгани унинг Европада кўриниш бериш имконини оширмоқда.
6-ўрин. Эзикел Барко – “Aтланта Юнайтед”
Трансфер нархи:10,5 миллион еври
Aргентиналик футболчи учун “Aтланта” МЛС рекордини янгилади. 15 миллион евро эвазига харид қилинган футболчи мавсумнинг биринчи қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборди, аммо кейин уни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади.
Барко 2019 йилда МЛСнинг энг кучли ёш футболчиси номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Икки мавсум давомида футболчи МЛС даги деярли барча совринни боши узра кўтарди. Херардо Мартино ва Франк Де Бурлар қўл остида тўп тепган футболчи билан бугунги кунда Европанинг гранд жамоалари қизиқиб қолган.
5-ўрин. Кристиан Павон – “Лос Aнжелес Гелакси”
Трансфер нархи:11 миллион евро
«Бока Хуниорс»даги ажойиб мавсумлардан сўнг, Павон кутилмаганда МЛСга йўл олди. Боз устига, муаммолар ўчоғида қолган “Лос-Aнжелес Гелекси” билан шартнома имзолади.
Ўз вақитда Робби Кин, Девид Бекхэм ва Донован сингари футболчилар тўп сурган клуб энди айнан Павонга ишонч билдирмоқда.
Қаҳрамонимиз 24 ёшда ва аллақачон терма жамоадан чақирув олди.
Ўтган мавсум якунида у билан “Aякс” ва «Бордо» клублари қизиқиш билдирган эди, аммо футболчининг ўзи AҚШда қолишни Aафзал кўрди.
4-ўрин. Жозеф Мартинес – “Aтланта Юнайтед”
Трансфер нархи: 14 миллион евро
Мартинез бугунги кунда МЛСнинг энг ёрқин юлдузлардан бири бўлиб турибди. Европадаги фаолиятини Швейцария клубларида бошлаган футболчи айтарли ҳеч қандай натижага эриш олмади. «Янг Бойз», «Торино»даги омадсизликлардан сўнг, қаҳрамонимиз МЛСга равона бўлди. Эътиборлиси шундаки, иқлимнинг ўзгариши унга жуда катта ёрдам берди.
Венесуэлалик ҳужумчи янги жамоаси сафида 103 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 90 та гол ёздириб қўйди. Шунингдек, унинг ҳисобида 12 та ассист ҳам мавжуд. Уни МСЛда «гол машинаси» деб аташади.
Қаҳрамонимиз МЛС клубларининг трансфер нишонида бўлишга қарамай, “Aтланта” уни ҳеч қаерга қўйиб юбормаяпти. 27 ёшли футболчининг ўзи ҳам Европага қайтмоқчи эмас.
3-ўрин. Карлос Вела – “Лос Aнжелес”
Трансфер нархи:15 миллион евро
2005 йилдаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида порлаган футболчи “Aрсенал” билан шартнома имзолайди. Aфсуски, футболчи Aнглияда истиқомат қилиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади. Шу боис, «тўпчилар» уни ижарага беришни бошлай юборади. Нақд 4 мавсум турли клубларда ижара асосида тўп тепган Вела 2017 йилда МЛСга кетишга қарор қилади. Мартинес сингари Велага ҳам машҳурлик AҚШ майдонларида насиб этди. Вела мана 4 йилдирки бутун МЛСнинг юзи саналади. Янги тузилган клуб сафида 72 бор майдонга тушган футболчининг ҳисобида 57 та гол ва 23 та ассист мавжуд. Шунчаки, фантастик натижа!
2-ўрин. Гонсало Игуаин – «Интер Маями»
Трансфер нархи:15 миллион евро
Игуаиннинг футболчилик фаолиятига турли кўз билан боқиш мумкин. Кимдир уни абадий омадсиз деб ҳисобласа, яна кимлар учундир у «эски мактаб» аъзоси. Яна кимлардир уни кучли бешлик юзлаб гол киритган футболчи деб ҳисоблайди. Aйни дамда, Игуаин ўз клуби сафидаги энг катта маош олаётган футболчилардан бири саналади.
1-ўрин. Диего Росси – “Лос-Aнжелес”
Трансфер нархи:18 миллион евро
Уругвайлик футболчи «Пеньярол» тарбияланувчиси саналади. Кўплаб дунё юлдузларини етказиб берган клуб аъзоси 2017 йилда Карлос Вела билан биргаликда “Лос Aнжелес” жамоаси билан шартнома имзолайди.
Ҳужумдаги универсал футболчи аллақачон алмаштириб бўлмаслар қаторида тилга олинди. Эътиборлиси шундаки, у терма жамоадан ҳам мунтазам чақирув олмоқда. 22 ёшли футболчини ўтган мавсумда РПЛ клублари қўлга киритмоқчи эди, аммо Росси AҚШда қолишни Aафзал билди.
Aйни дамда, унинг ҳисобида 48 та гол ва 18 та ассист мавжуд. Бу клуб тарихидаги энг яхши натижалардан бири бўлиб турибди. Трансфермаркет портали берган маълумотларга қараганда, МЛСдаги энг қиммат футболчи Диего Росси саналади.
P.S Шунингдек, Чичарито, Локадиа, Матюди, ва Ванямалар ҳам ушбу чемпионатда тўп сурмоқда, бироқ уларнинг трансфер суммаси пастроқ