Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Италиянинг Биелла шаҳрида ўтказилаётган “Челленжер” турнирида ўз иштирокини бошлади. Эътиборлиси, ҳамюртимиз рестартдаги илк матчида ғалаба қозонди.
Украиналик Илья Марченко қарши кечган баҳсда Денис 7:6, 6:2 ҳисобларида устун келди. Учрашув 1 соат, 50 дақиқа давом этди. Ушбу муваффақиятдан кейин ҳамюртимиз ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича фарқни 3:4 кўринишига келтирди.
Маълумот учун, айни пайтда ҳамюртимиз жаҳон тасниф жадвалининг 169, Марченко эса 210-поғонасида турибди. Истоминнинг иккинчи даврада Лоренси/Наполитано ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.