Кириш Регистрация

Превью. “Бухоро” - “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 18-тури доирасида жамоамиз  сафарда Бухоронинг  “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 57 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 57та баҳсдан 32тасида жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, 16та учрашувда бухороликлар зафар қучишган, 9та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро баҳсларда 105та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 62 марта тўп олиб чиққан. Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларида наманганликлар 105 очкони, “Бухоро” эса 57 очкони қўлга киритган.

Превьюга. Бухоро Навбаҳор

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда жамоамизни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Шу кунгача Бухорода бўлиб ўтган 28та баҳснинг 12 тасида мезбонлар, 10 тасида эса наманганликлар зафар қучишган. Олтита учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” - “Навбаҳор” баҳси Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” ўйингоҳида 1 октябрь куни соат 17:00да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 18:36, 30.09.2020.
Ўқилди: 2624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик