Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Шомуродовнинг «Женоа»га трансфери тафсилотлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Женоа» клуби «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни қўлга киритиш учун дастлабки таклифини оширишга мажбур бўлди.

Умумий трансфер 7,5 миллион еврога тенг бўлди. Италияликлар ушбу суммани 3га бўлган ҳолда ўтказиб беришади. "Женоа" дастлаб 3,5 миллион евро ўтказиб берса, кейинчалик клуб 2 миллион евродан тўловни амалга оширади.

Бундан ташқари, Шомуродов кейинчалик бошқа жамоага сотилса, «Ростов» трансфер суммасининг 15 фоизига эгалик қилади.

Элдор бугун, 2 октябрь куни тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг «Женоа» билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унинг бир йиллик маоши 600-700 минг еврога тенг бўлади.

Шомуродовнинг «Женоа»га ўтиши ҳал бўлишидан бир кун аввал А сериянинг бошқа клублари «Фиорентина» ва «Верона» ўзбекистонлик футболчини сотиб олишга тайёр эканини маълум қилишган. Оқибатда «Женоа» ўз таклифини оширди ва трансферни амалга оширди.

Шомуродов ўз агенти Герман Ткаченко билан Генуя шаҳрига етиб келди. Ҳозирда у аэропорт яқинидаги меҳмонхонага жойлашди. Элдор қачон «Женоа»нинг машғулотига қўшилиши маълум эмас. Боиси, ҳозирда бутун жамоа карантинга жойлаштирилган. Жамоанинг 11 нафар футболчисида коронавирус аниқланди.

Италия А сериясининг 3-туридан ўрин олган «Женоа» — «Торино» учрашув номаълум муддатга қолдирилди. Генуяликлар 1-турда «Кротоне» устидан йирик ҳисобда (4:1) устун келиб, 2-турда «Наполи»га йирик ҳисобда (0:6) мағлуб бўлди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:05, 02.10.2020.
Ўқилди: 12060 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.