Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс ЕЧЛ гуруҳ босқичи учун ташланган қуръай ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Биз буюкроқ клубга қарши ўйнашни хоҳлагандек. Мен ҳам бирорта гранд клуби билан бир гуруҳдан жой оламиз деб умид қилгандим. Гуруҳдан тенг кучли жамоалар жой олди. Ўзимизни фаворитмиз деб ҳисобламайман. Бироқ, биз бу гуруҳдан кейинги босқичга чиқишимиз шарт, — Ройснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" «Зенит», «Лацио» ва «Брюгге» клублари билан бир гуруҳдан жой олди.