Германиянинг "Герта" клуби раҳбарияти Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Марио Гётце билан музокара олиб бормоқда дея хабар тарқатмоқда Bild нашри.
Манбанинг ёзишига қараганда, германиялик футболчи берлинликлар билан шартнома имзолашга яқин турибди. Эслатиб ўтамиз, футболчи айни пайтда эркин агент саналади.
Шунингдек, Гётценинг хизматига А Серия клублари ва АҚШнинг "Интер Майами" клуби ҳам қизиқиш билдираётганди.