Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Лидс» уни қўлдан чиқарди

Aнглиянинг «Лидс» клуби ярим ҳимоячиси Микаел Кюизанс фаолиятини AПЛда давом эттирмаслиги аниқ бўлди.

“The Atheltic” нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли француз тиббий кўрикдан ўта олмаган. Унинг жароҳатидан қолган асоратлар бунга сабаб бўлган.

Манбанинг маълум қилишича, «Лидс» футболчи учун 20 миллион евро сарф этишга тайёр эди. Микаел билан эса, 4 йиллик шартнома тузиш борасида музокаралар бошлаган чоғда, трансфер барбод бўлди.

Райн Бундеслигада?!

Aнглиянинг «Тоттенҳем» клуби универсал ҳимоячиси Райн Сесеньон фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

«Sky Sport» нашрининг маълум қилишича, «Хоффенхайм» клуби инглиз футболчисини ижарага олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Манбанинг маълум қилишча, «Герта» жамоаси ҳам Сессеньон билан шартнома имзолаш ниятида.

«Ливерпул» футболчиси «Шеффилд»га ўтади

Aнглиянинг «Ливерпул» клуби ҳужумчиси Раян Брюстер фаолиятини «Шеффилд»да давом эттиради.

Goal нашрининг маълум қилишича, 20 ёшли ҳужумчи учун «Шеффилд» 18 миллион фунт сарф этади.

Манбанинг маълум қилишича, «Ливерпул» Брюстерни қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда «Шеффилд»га сотади.

«Тоттенҳем» ҳимоячи изламоқда

Aнглиянинг «Тоттенҳем» клуби марказий ҳимоячи излашда давом этмоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича, «шпорлар» радарига «Ювентус» ҳимоячиси Мериҳ Демирел тушиб қолди.

Манбанинг маълум қилишича, Турин клуби ўз футболчисини сотмоқчи эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:57, 02.10.2020.
Ўқилди: 6998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик