"Ливерпуль" вингери Садио Мане коронавирусга чалинганидан сўнг соғлиғи ҳақида маълумот берди.
"Тест синовларидан ижобий чиқди, лекин ўзимни яхши ҳис қиляпман, оғир аломатлар йўқ. Мен карантиндаман ва тикланиш жараёнини давом эттирмоқдаман. Иккинчи тўлқиндан қочиш, ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилиш учун хавфсизлигингизга ишонч ҳосил қилишингиз ва барча қоидаларга риоя қилишингизни сўрайман. Мен аввалгига қараганда кучлироқ бўламан. Биз буни биргаликда енгиб чиқамиз", – деб ёзди Сенегал юлдузи ўз инстаграмида.
Мане – "Ливерпул"нинг CОVID-19 билан касалланган иккинчи ўйинчиси, илгари инфекция жамоанинг янги ўйинчиси Тьяго Aлькантарада топилган.