Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Моуриньо кетгач, «М-Ю» ривожландими? Сулшер жавоб берди (интервью)

Баҳо:
+ | -

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Оле Гуннар Сулшер «Тоттенҳем»га қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди.

«Тоттенҳэм»га қарши учрашув ҳақида

Натижа доимо муҳим. Биз майдонда қай даражада фаол бўлсак, натижа ҳам шу даражада биз учун ёқимли бўлади. Йигитлар тобора спорт формасини тиклаб бормоқда. Биз учун бу жуда муҳим. Aйниқса, чемпионат ўйинларида очко жамғариш учун фаол бўлишимиз лозим.

Кейнни қандай тўхтатиб қолиш мумкин?

Харри ажойиб футболчи. У айни дамда, сайёрамиздаги энг кучли марказий ҳужумчи, аммо бизнинг ҳам ўзимизнинг Харри исмли ҳимоячимиз бор.

Трансферлар ҳақида

Тўғриси, трансферлар ҳақида бош қотиришни истамайман. Менинг бор эътиборим якшанба куни бўлиб ўтувчи учрашувга қаратилган. Клуб бизнинг таркимиз кучли бўлиши учун ҳаракат қилмоқда. Aгар нимадир содир бўлса, буни дарров сизларга маълум қиламиз.

Моуриньонинг қалтис ҳазиллари ҳақида

Биз айни дамда жуда оғир кунларни бошимиздан ўтказяпмиз. Шу боис, бироз кўнгилни ёзиш зарар қилмайди. Бу шунчаки, сўзлар холос. Менга унинг интервьюлари жуда ёқади. У туғма ғолиб, бироқ мен унинг психологик ўйинларида иштирок этмоқчи эмасман. Мен мураббий сифатида жуда ҳурмат қиламан. Унинг футболга ривожи учун қўшган ҳиссаси улкан.

Моуриньо кетгач,жамоа ривожландими?

Ўйлашимча, бу прогресс ҳақида мен сўзлашим тўғри бўлмайди. Менинг «Манчестер Юнайтед»ни кучайтириш борасида ўз режам мавжуд. Шу режа асосида ишлашда давом этамиз. Мен ёш футболчиларга имкон беришдан лаззат оламан. Баъзилар учун бу прогрессдек туюлиши мумкин. Шу боис, бу ҳақида айнан улар сўзлагани маъқул.

Гринвуд Aнглия терма жамоасига чақирилмади

Мейсон Aнглия терма жамоасининг келажаги десам, адашмаган бўламан. Мен унинг термага чақирув олмагани ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермоқчи эмасман. Яқинда Гарет Саутгейт билан инглиз футболчиларимиз ҳақида суҳбатлашдим. У бугунги кунда Гривунвуднинг ўсиши учун ўйин амалиёти керак эканлигини айтди.

Собиқ футболчиларнинг танқидлари ҳақида

Патрис, Рио, Гари ва Флетч сингари футболчилар учун клуб эшиклари доимо очиқ. Улар ҳар-хил интервьюлар бериш ўрнига, мен билан келиб сўзлашишлари мумкин. Нима ҳам дердим, улар ўз вазифасини бажармоқда. Бу уларнинг танлови.

Бутун жамоа янада кучлироқ бўлишни истамоқда. Менинг вазифам клубни янада тепага олиб чиқиш. Aйнан шу вазифа устида бош қотиряпман.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:45, 03.10.2020.
Ўқилди: 7431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.